«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 02:00
ЎЗO‘Z

Самарқанддаги одамлар юзига суюқлик сепиш мактаб ўқувчилари уюштирган пранк бўлиб чиқди (видео)

06 июл, 09:03 4 927 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанддаги одамлар юзига суюқлик сепиш мактаб ўқувчилари уюштирган пранк бўлиб чиқди (видео) Фото: «Дарё»
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда тиббий ниқоб кийган ўспирин йигит бекатда трамвайга югуриб кириб, йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепиб, қочиб кетди, деган хабар тарқалди. Ўша хабарларда юзларига ушбу суюқлик теккан йигитлар шу заҳоти ҳушини йўқотгани, қолган йўловчилар эса, ваҳимага тушиб, трамвайдан югуриб тушиб кетгани айтилади.

«Дарё»нашрининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳолатга аниқлик киритилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида маълум бўлишича, 4 июль куни соат тахминан 19:40 атрофида Самарқанд шаҳрида Сартепо-Вокзал йўналишида қатнаб келувчи 1-трамвай Буюк ипак йўлининг «Чой фабрикаси» бекатида келганда 2003 йилда туғилган, Самарқанд шаҳридаги 33-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Т. йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепган. Д.Т.нинг трамвай ичидаги шериклари олдиндан келишилган ҳолат бўйича, ўзларини ҳушидан кетган ҳолатга солган.

Суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳолатни 2006 йилда туғилган, 33-мактабнинг 11-синф ўқувчиси А.I., 2007 йилда туғилган, 42-мактабнинг 10-синф ўқувчиси А.I., 2003 йилда туғилган, 42-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Т.Й., 2003 йилда туғилган, 33-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Т., 43-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Р.М., 2006 йилда туғилган, 33-мактабнинг 7-синф ўқувчиси С.М., 2004 йилда туғилган, 43-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Д.Б.лар ўзаро олдиндан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари жараёнида маълум бўлишича, мазкур видеони С.М. ўзининг iPhone русумли мобил телефони орқали интернет тармоқларига тарқатиб, ижтимоий тармоқларда «пранк» (тармоқ ҳазили) қилмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Ушбу вояга етмаган ёшларнинг қилмиши юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 512
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 72
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 345
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар