«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:44
ЎЗO‘Z

Гулнора Каримованинг адвокати: Швейцария Ўзбекистонга 555 млн долларни қайтариш жараёнини тўхтатди

04 июл, 11:10 3 701 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулнора Каримованинг адвокати: Швейцария Ўзбекистонга 555 млн долларни қайтариш жараёнини тўхтатди Гулнора Каримованинг манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик адвокат Грегуар Манжа Швейцария Ўзбекистонга 555 млн долларни қайтариш жараёнини тўхтатгани ҳақида хабар берди.

#Karimova Third major victory before the Swiss Federal Criminal Court (1 July). Return of $555 m immediately suspended. No more cooperation with UZ unless this country puts an end to arbitrary detention of our client. More and more pressure on her. Karimova’s life in danger. https://t.co/WHkNvS4om4

— Grégoire Mangeat (@GregoireMangeat) July 3, 2019

Унинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилишича, бу Гулнора Каримованинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли рўй берди.

«Швейцария федерал жиноий судидаги учинчи йирик ғалаба (1 июль). 555 миллион долларни қайтариш дарҳол тўхтатилди. Агар ушбу давлат мижозимизни ўзбошимчалик билан ушлаб туришга якун ясамаса, унда Ўзбекистон билан ҳеч қандай ҳамкорлик бўлмайди. Унга борган сари катта босим ўтказилмоқда. Каримованинг ҳаёти хавф остида», - дея таъкидлаб ўтди адвокат.

Бундан олдин, Гулнора Каримованинг адвокати мижозининг аҳволи яхши эмаслигини маълум қилганди.
Аввалроқ, Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колонияда ўрганиш ўтказаётгани хабар берилди.

Бош прокуратура март ойи бошида Гулнора Каримова жазони ўташ тартибини бузгани учун қайтадан қамоққа олингани ҳақида хабар берганди.

«ИИВ Жазони ўташ бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати тақдимномаси асосида жазони ўташ талаби ва шартларини қўпол равишда бузгани сабабли жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан Г.Каримовага нисбатан тайинланган жазонинг қолган қисмини жиноят-ижро қонунчилигига мувофиқ умумий режимдаги колонияда ўташ жазосига алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилди», – дейилади Бош прокуратура тарқатган хабарда.

2017 йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова иши бўйича маълумот берган, унга кўра Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани маълум бўлганди.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тергов маълумотларига кўра, Каримова жиноий шериклари ёрдамида 12та хорижий мамлакатда 1,3 миллиард АҚШ доллар, 63,5 миллион евро, 27,1 миллион фунт ва 18,5 миллион франк миқдорида активларни қонунийлаштирган.

Швейцария 2012 йили Женева ва Цюрихдаги банкларда Гулнора Каримовага қарашли экани гумонланаëтган 800 миллион франкни музлатиб қўйган. Швейцария прокуратураси бу пулнинг 686,7 миллионини мусодара қилиш ва Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор чиқарган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Тошкентда шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади 18 мая, 18:53 94
  • Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади 18 мая, 17:56 51
  • “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади 18 мая, 15:36 140
  • Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади 18 мая, 14:19 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 25
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 36
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 91
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 16
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 127
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 43
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 70
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 137
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 177
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 89
  • Бўлимлар