«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

Қўйлиқда «самосуд» уюштирган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди (видео)

03 июл, 16:00 4 288 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўйлиқда «самосуд» уюштирган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди (видео) «Қўйлиқ» бозорида бир неча фуқаролар томонидан икки эркакнинг калтакланиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Бектемир тумани ИИБ ходимлари томонидан текширув ўтказилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, ҳодиса 2 июль куни тахминан соат 16:30ларда содир бўлган. Юқорида кўрсатилган бозор сотувчилари - Қашқадарё вилоятида яшовчи, 30 ёшли С.Ш. ва Сурхондарё вилоятида туғилган, 31 ёшли А.Т. Қашқадарё вилоятида яшовчи, 35 ёшли Ж.Э.га тегишли бўлган «Кобальт» автомобили икки нафар номаълум шахс томонидан очилаётганини пайқаб қолишган.

Хабарда айтилишича, шундан сўнг С.Ш., А.Т. ва ушбу бозорнинг яна бир сотувчиси Ш.Ш. ушбу ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бермасдан, воқеа жойида пайқалган, муқаддам судланган, Фарғона вилоятидан бўлган 40 ёшли С.Т. ва 39 ёшли А.К.га ҳужум қилишган ҳамда тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат юзасидан С., А. ва Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми («Безорилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. С.Т. ва А.К. томонидан автомобилдан пул ўғирлашга уриниш ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 169-моддаси 2-қисми («Ўғирлик») бўйича жиноий иш очилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар