«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:46
ЎЗO‘Z

1 июлдан сиртқи таълимга қабул бошланди

01 июл, 11:43 4 111 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 июлдан сиртқи таълимга қабул бошланди Ўзбекистонда бугун, 1 июлдан сиртқи таълимга ҳужжатлар қабули бошланди. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, ҳарбий тавсиянома учун 5 фоизли квота белгиланган. Сиртқига топшириш учун иш стажи шарт эмас. Хоҳ мактабни, хоҳ коллеж-лицейни тугатибоқ, сиртқи йўналишга ҳужжат топшириш мумкин. Кўпчилик буни махсус сиртқи билан адаштирмоқда.

Сиртқига ҳужжат топшириш учун иш жойидан тавсиянома ҳам шарт эмас. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Абитуриентлардан паспорт ва диплом талаб қилинади (агар имтиёз бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат). Кириш имтиҳонлари ҳар йили 16 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади. Имтиҳонлари камида 3 та фандан муайян таълим йўналишида ўқитиш тилида ўтказилади. Имтиҳонлар тест ёки касбий (ижодий) ва ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади. Қайси ОТМда тест бўлади, қайси бирида ижодий имтиҳон бўлади, буниси Давлат қабул комиссияси томонидан олдиндан тасдиқланади.

Тест синови ДТМ томонидан катта павильонларда ўтказилади, касбий (ижодий) ва ёзма имтиҳонлар эса ОТМнинг ўзида бўлади. Сиртқи таълим шаклига ҳам барча имтиёзлар ўтади (ҳарбий тавсиянома олганларга, ногиронлиги бўлганларга, ҳарбийларнинг фарзандларига ажратиладиган алоҳида квоталар, чет тили сертификатлари ва ҳ.к.).

Сиртқи таълимда ҳам учта йўналишни танласа бўлади, фақат учала йўналиш ҳам сиртқи бўлиши шарт. Кириш имтиҳонлари топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади (масалан, 18 ёшли абитуриентнинг норматив талаби билан 40 ёшли абитуриентга қўйилган талаб фарқ қилади).

29 августга қадар имтиҳон натижалари эълон қилинади ва абитуриентларни талабаликка тавсия этиш тўғрисида ОТМ ректорининг буйруғи чиқарилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар