«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:07
ЎЗO‘Z

Жиззахда фуқаро укасини операция қилган хирургни қасддан пичоқлади

29 июн, 23:54 5 325 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахда фуқаро укасини операция қилган хирургни қасддан пичоқлади 2019 йил 29 июнь куни соат 10-30ларда фуқаро Ж.К. Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. унинг 2005 йилда туғилган укаси Қ.Ж.ни 26.06.2019 йил куни «эхинокок» ташхиси билан операция қилиши натижасида укаси вафот этганлиги сабабли уни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Т.Ҳ.нинг ҳаёти учун муҳим органлари кўкрагига ва қорин қисмига бир неча марта пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган вақтида бўлим шифокори Б.Ғ. уларни ажратиб қолиши натижасида Ж.Қ. жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро Т.Ҳ.га шифокорлар томонидан ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида унинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Воқеа жойига вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, шаҳар прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ва бошқа тезкор ходимлар чиқишган.

Тезкор қидирув чора-тадбирлар натижасида Ж.Қ. Зафаробод тумани, «Узун» қишлоғида ушланиб, қўлидаги ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан 29.06.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар