«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:17
ЎЗO‘Z

Наманган ҳокими велосипедда, Ортиқхўжаев қўшиқ куйлаяпти...

27 июн, 20:00 3 902 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманган ҳокими велосипедда, Ортиқхўжаев қўшиқ куйлаяпти... Фото: Ижтимоий тармоқлар
Сўнги пайтларда бўлаётган воқеалардан жуда кулгим қистайди. Бизда ҳар доим амалдорлар томонидан оммавий трендга чиқадиган ҳаракатлар президент гапирганидан кейин рўй беради. Ҳали унча кўп бўлгани йўқ, президент китоб хақида гапирди. Шундан кейин ҳамма каттаю кичик, вазирлардан тортиб ҳокимларгача, ўзлари ўқиган мактабларга китоблар совға қилишди. ОАВда катта-катта амалдорларимиз томонидан ўқиб чиқиш тавсия қилинган китоблар рўйхатлари эълон қилинди. Ҳамма хурсанд, ура-ура билан ўтиб кетди бу акция ҳам.

Куни кеча президент халққа яқинроқ бўлиш хақида гапирди, кейин кўпчилик ҳокимлар бошлаб юборишди. «Испанча уялиш» деган термин бор, биласизми? Бунда кулгили ишларни бошқалар қилади, сенинг у ишларга мутлақо алоқанг йўқ, лекин нимагадур сен уялиб кетаверасан буни кўриб. Наманган шаҳар ҳокими велосипед миниб юрганини расмини кўрдик, орқасида мигалкали милиция машинаси. Тошкент шаҳар ҳокими паркда қўшиқ куйлаяпти, пинг-понг (стол тенниси) ўйнаяпти.

Албатта, мен буни жуда яхши тушунаман. Ўзига хос пиар бу. Сиёсий пиар. Халқ онгида раҳбар халқ билан яқин деган тушунча уйғотиш. Лекин шу «вспышка эффект»га эга нарсалар бир вақтни ўзида бир марталик акция сифатида айнан президент айтганидан кейин модага кирадида, эртага яна унутилади.

Нима учун бизда реал ҳаракатлар қилиб, халқнинг оғирини енгил қилиш билан эмас, арзон, энсани қотирувчи пиарлар билан очко ишлашга уринишади? Ахир бунинг тагида ҳеч нарса йўқ-ку?

Мана мисол учун бу йил, Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида Сардана Авксентьева деган аёл шаҳар ҳокими бўлди. Ҳоким бўлиши билан биринчи қилган иши ҳокимликдаги қиммат япон «жип»лари ҳисобланган «Лэнд Крузер» хизмат машиналарини сотиб юборди. Амалдорларни ҳокимият балансидаги оддий УАЗ машиналарига ўтқазди. Машиналар сотувидан тушган пулларни шаҳар учун ижтимоий арзонлаштирилган таксилар ишига сарфлашга буйруқ берди.

«Қиш Якутиядан бошланади» деб номланган катта фестивалга таклиф қилинган модельер Ирина Крутиковани келишини бекор қилдирди. Модельерга берилиши керак бўлган, шаҳар бюджетидан ажратилган 800 минг рублга эса шаҳар мактабларига ҳаво тозалагичлар сотиб олинди.

«Корсар» деб номланган балет концертини ҳам бекор қилиб, унга ажратилган 1.5 млн. рублни шаҳардаги кутубхоналар, болалар ижодиёт уйлари ва халқ санъати марказларига йўналтирди.

Булардан ташқари, қанча керакмас амалдорлар штатини қисқартирди, ходимларига корпоратив байрамларни болалар уйи, қариялар уйларида ўтказишга буйруқ берди.

Мана ҳақиқий фойдали пиар. Албатта, бу ҳам ўз ўрнида пиар. Бу ҳам сиёсий пиар. Лекин бир нарсани унутмаслик керакки, бу пиарнинг тагида реал ишлар ётибди ва Якутск халқи ўз ҳокимидан қўрқишмайди, ўз ҳокимини хурмат қилиш тугул, уни яхши кўришади. У қилаётган пиар ишларнинг таги бўш эмас. «Мажнунтол»ни паркда куйлаб юрган қаёқдаю, халққа фойдаси тегадиган ишлар билан пиар қилиш қаёқда.

Илм-фанда «Парето қонуни» деган нарса бор, унинг моҳияти шундаки, илк 20 фоиз ҳаракат 80 фоиз натижа беради. Қолган 80 фоиз ҳаракат эса 20 фоиз натижа беради, холос. Шу сўнгги кунларда бўлаётган пиар акциялари, бу шунчаки ўша 20 фоиз натижа учун қилинган 80 фоиз ҳаракат холос. Бошида дарахт кесиш, монополия, уй бузиш каби 20 фоизли ҳаракатлар эса 80 фоизик негатив натижаларни бериб бўлган аллақачон.

Яқинда Андижон вилояти ҳокимидан ҳам ҳалиги уй бериш сохтакорликларини ювиш мақсадида қилинган пиарлар чиқиб, бир ёниб ўчса, ажабланмайман.

Биз бу пиар акцияларни анализ қилганимиз билан халқнинг реакцияси ҳам олдиндан ҳисобга олинган. Аҳолининг ҳокимлар ҳолатидан нолиши шунақа арзон ва эффекти узоқ бўлмаган ва тезда амалга ошириладиган пиар акцияларига старт берувчи қизил байроқдир. Кейин... Кейин эса булар ижтимоий тармоқларда шунчаки мақтовлар, ҳазиллар, мемлар, «милота»лар қилиниб халққа едирворилади. Муаммолар катталигини йўқотади ва халқ ичига сингиб кетаверади...
Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 119
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 122
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар