«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:07
ЎЗO‘Z

ЙПХ ходимлари ҳуқуқбузарлигини «фош этиш» тақиқланиши мумкин

26 июн, 06:35 3 497 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЙПХ ходимлари ҳуқуқбузарлигини «фош этиш» тақиқланиши мумкин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳасида ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабат қайд қилинган маълумотларни интернетга рухсатсиз юклашни тақиқлаш таклиф этилган.

Қарор лойиҳасида «ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилган йўл ҳаракати қатнашчиларига ушбу маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига ўзининг рухсатисиз тарқатиши мумкин эмаслигини тушунтириш» ва «ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига рухсатсиз жойлаштирмаслик» каби жумлалар билан тўлдириш таклиф этилган.

Қайд этиш керакки, интернетда ЙПХ ходими ҳуқуқбузарлиги акс этган кўплаб видеолар тарқатилган бўлиб, сўнгги пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари бунга тегишли муносабат билдириб келаётганди.

Вазирлар Маҳкамасининг айни қарор лойиҳасида ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатлар қайд этилган видео/маълумотларни интернетда эълон қилиш учун қандай ва кимдан рухсат олишига аниқлик киритилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29-моддасига кўра, ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар кимнинг ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи кафолатланган, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Шунга қарамай, ЙПХ ходими иштирокидаги турли видео/маълумотларни интернетда тарқатиш қонун билан тақиқланмаган. Қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари эса ўзидан юқори турувчи норматив ҳужжатларга зид келмаслиги керак.

Бундан ташқари, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий мезонларидан бири — жамоатчилик назорати механизми сифатида шахслар қонунда белгиланган тартибда ваколатли шахсларнинг ҳуқуқбузарлик ё салбий ҳаракатини танқид қилиш ҳақига эга.
Алишер Рўзиохунов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 30
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар