«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:19
ЎЗO‘Z

Олий суд: Рашид Қодиров иши коллегия маслаҳатида

25 июн, 15:22 3 343 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий суд: Рашид Қодиров иши коллегия маслаҳатида Бугун, 25 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Олий суд раисининг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий, мурожаатлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари, АКТ ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси ва матбуот хизмати бошлиқлари иштирок этишмоқда.

Олий суд вакилларидан собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров иши қандай кетаётгани бўйича маълумот сўралди.

«Тошкент шаҳар судида Рашиджон Қодиров иши доирасида 13 киши иши кўриляпти. Ҳозирда суд таркиби маслаҳат хонасига йиғилган. Қарор тез кунда қабул қилинади ва эълон қилинади», дея Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Унинг қўшимча қилишича, иш ёпиқ тарзда кўриб чиқилаётгани, айрим фактларнинг сир тутилиши сабабли ҳукм ўқилаётган куни суд залига ОАВ ходимлари киритилмайди.

Олий суд собиқ бош прокурорга нисбатан чиқарилган ҳукмни ОАВ орқали эълон қилади.

Ўз навбатида бошқа собиқ бош прокурорлар Ихтиёр Абдуллаев ва Отабек Муродов бўйича ҳам саволлар берилган. Олий суд вакиллари бу борада суд бўйича ваколатга эга эмаслиги, бу ишларни кўраётганлар бошқалигини маълум қилишган.

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров 2018 йил февралида қўлга олинган эди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210 (пора олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтган йилнинг июнь ойида Бош прокуратура собиқ бош прокурор иши бўйича 24 шахсга нисбатан айблов эълон қилинганини билдирган эди . 2019 йил 7 январь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Рашиджон Қодировга нисбатан ёпиқ суд жараёни бошланган.

Айни вақтда иш доирасида қўлга олиниб, суд қилинаётганларнинг расмий рўйхати йўқ.

2018 йил февралида жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари бўлмиш Жамшид Файзиев ва Улуғбек Суннатов ушлангани хабар қилинган.

Прокуратура томонидан турли вақтларда берилган маълумотларда ушбу иш доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, «Антибиотик» лақабли адлия маслаҳатчиси Мирағлам Мирзаев ва унга яқин бўлган бошқа прокурорлар номи тилга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 56
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 299
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 93
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 103
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар