«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:13
ЎЗO‘Z

1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт (эмас)

25 июн, 15:19 6 905 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт (эмас) Ўзбекистонда 1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши мажбурий қилинганди. 24 июнь куни 1 июлдан боди-камераси йўқ ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалиги эслатиб ўтилганди.

«ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт. ЙПХ ходими хизмат вақтида мобил видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши шарт. Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, буни исботлаш учун ушбу видео ёзувдан фойдаланилиши ҳақида ҳайдовчини огоҳлантириши лозим», дейилганди Адлия вазирлиги маълумотида.

Лекин бу тартиб, афтидан, 2019 йил 1 июлдан кучга кирмайди.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худайбердиев телеграмдаги каналида ёзишича, 14 июнь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан regulation.gov.uz порталга Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Лойиҳа ВМнинг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига бир қатор ўзгартиришлар киритишни назарда тутмоқда.

«Унга кўра, мобил видеокамерага оид талаблар 2019 йил 1 июлдан эмас, балки 2020 йил 1 январдан кучга киришини белгилашмоқчи.

Бу нима дегани, биласизми? Бу Ҳукумат қарорлари қай даражада ўйинчоқ бўлиб қолганини кўрсатади. Ким нимани хоҳласа, шуни қиляпти. Ҳозир хоҳласа 2020 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа 2030 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа бутунлай бекор қилиб юборишади», дея ёзади блогер.

Видеоларни ЙПХ ходими рухсати билан жойлаш ҳақидаги ўзгариш

Бундан ташқари, ИИВ ўз лойиҳасида бошқа ўзгаришларни ҳам таклиф этган. Жумладан, ҳайдовчилар ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни интернетга рухсатсиз жойлаштирмаслиги ҳақида талаб қўшилмоқда. Яъни, бунинг учун ўша ЙПХ ходимидан рухсат олиш керак бўлади.

«Бу нима учун қилиняпти, ЙПХ ходимларининг хатолари, қонунга хилоф ҳаракатларини бировлар кўрмаслиги учунми? ЙПХ ходими давлат идорасининг вакили ҳисобланади ва жамоатчилик назорати нуқтаи назаридан унинг ҳаракатлари оммавий эълон қилиниши мумкин. Бу фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ.

Хўп, ўша видеони Интернетга ўзимас, ўртоғи жойлаштирди, унда нима бўлади? Хўп, ўша видеони ўзи жойлаштирди, унда-чи, унда нима бўлади? Жарима солинадими? Қайси модда билан? Бу саволларнинг бирортасига жавоб йўқ.

Хуллас, Ички ишлар вазирлигининг бир-биридан ажойиб таклифлари акс этган лойиҳа 29 июнгача муҳокама қилинади. Сиз ҳам муҳокамада қатнашинг ва фикрларингизни қолдиринг», — деб ёзади блогер.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев парламентга 2017 йилги Мурожаатномасида яқин вақт ичида милиция ходимлари елкасига боди-камера тақиб ишлашини маълум қилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар