«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 22:35
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда тарбияси оғир ёшлар 3 кун аскарлардек яшади (фото)

23 июн, 07:00 3 230 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда тарбияси оғир ёшлар 3 кун аскарлардек яшади (фото) 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар учун Нишон туманидаги ҳарбий қисмлардан бирига 3 кунлик ҳарбий-спорт соғломлаштириш кунлари ташкил этилди, бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Тадбир иштирокчилари 3 кун давомида аскарларнинг ҳарбий ҳаёти билан яқиндан танишди, жанговар ва тактик машғулотларини бевосита кузатиб, ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг турлари ва фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Ақлий ҳамда жисмоний салоҳият талаб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ҳис этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
«Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда жонбозлик кўрсатиб, юксак натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ҳамда психолог маслаҳатлар менда катта таассурот қолдирди. Бу ерда хатоларим устида ишлашни ўргандим. Айниқса, ота-онамнинг ўрни жуда билинди», — дейди майда ўғрилик билан вақтинча ҳисобга тушиб қолган А.Д.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Ушбу «Ҳарбий-соғломлаштириш кунлари» ижобий натижаларни бераверса, ҳар йили ташкил этиш режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 34
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 52
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 134
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 140
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 28
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 30
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 193
  • Бўлимлар