«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:03
ЎЗO‘Z

Хивада саёҳат қилаётган Афғонистон Бош прокурори ИИБ ходимлари билан суҳбатлашди

19 июн, 09:42 4 348 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хивада саёҳат қилаётган Афғонистон Бош прокурори ИИБ ходимлари билан суҳбатлашди Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди бошчилигидаги делегация аъзолари 2019 йилнинг 18 июнь куни Хива шаҳрининг диққатга сазавор жойларини томоша қилиш учун Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ИИБга таяниб «Дарё» хабар берди.

Қадимий Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» мажмуасини томоша қилиш асносида Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди барча музейлар хорижий сайёҳлар билан тўла эканлигини ва уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганлигини алоҳида эътироф этиб, шу ерда хизмат олиб бораётган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан суҳбатлашишга чоғланди.

Фото: Хоразм илояти ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимининг инглиз тилида равон ва самимий сўзлашиши Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамидининг Ички ишлар органларининг мазкур хизмати фаолиятига қизиқишини янада орттирди. ИИБ ходими суҳбат якунида қўшни давлат Бош прокурорига сайёҳлар учун мўлжалланган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг ташриф қоғози ва Хива шаҳрининг харитасини эсдалик учун топширди.

Фото: Хоразм илояти ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов
Шундан кейин делегация аъзоларига Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тасарруфидаги автомототехникалар таништирилди.

Фото: Хоразм илояти ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар