«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:34
ЎЗO‘Z

Бош прокурор ўринбосари: "Ўлим жазоси белгилаш билан коррупцияга қарши курашиб бўлмайди"

18 июн, 11:02 3 026 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокурор ўринбосари: "Ўлим жазоси белгилаш билан коррупцияга қарши курашиб бўлмайди" 17 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида мулоқот ташкил этилди. Унда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Эркин Йўлдошевнинг алоҳида қайд этишича, Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тарғиботлар халқимизнинг фикрида коррупцияга муросасизлик кайфиятини сингдириш, бундай жиноятларга жазо муқаррар деган дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Катта ёки кичик лавозимдаги мансабдорларнинг жиноятлари очиқланаётгани, улардан халқ хабардор қилинаётганининг асосий сабаби ҳам шу.

«Биз, давлат идоралари, халқимиз, шу жумладан, сиз (ОАВ) билан биргаликда, ўзбек жамиятини ичидан соғломлаштира олсаккина, ташқаридан бўлган хавф, яъни коррупцияни жиловлаш вазифаси натижа беради. Коррупцияга қарши курашда нафақат шу йўналишдаги Дастурнинг ўзи, балки Ўзбекистон Республикасининг Ривожланиш Стратегиясида кўзда тутилган ҳар бир Дастур, ҳар бир тадбир ўзининг самарасини бераяпти, уларнинг ўзаро боғлиқлиги намоён бўлаяпти», — дея таъкидлади Йўлдошев.

Бош прокурор ўринбосарининг қайд этишича, жиноят қонунчилигига коррупцион жиноятлар учун фавқулодда жазо сифатида ўлим жазосини белгилаш билан коррупция ҳолатларига тўлиқ барҳам бериб бўлмайди.

«Ўлим жазоси ечим эмас. Коррупция учун ўлим жазоси қўллаш — Хитойнинг ички иши. Бизда инсонпарварлик тамойили бор.

Қонунчилигимизда илгари ўлим жазоси қўллаш бор эди, қонунларни қўллашнинг узоқ йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, бундай қатиққўллигимиз шахсни кайта тарбиялашда самара бермаган, айрим ҳолатларда инсон ҳуқуқларини тузатиб бўлмайдиган даражадаги поймол этилишига ҳам олиб келгани учун бу амалиётдан воз кечилган, қонунчилигимиз бу йўлдан орқага қайтмайди», — деди Йўлдошев.

«Қамоқхонани маҳкумларга тўлдириб ташлайвериш билан иш битмайди. Бизнинг вазифамиз жиноятнинг содир этиб қўйилиши олдини олиш, агар шундай бўлган бўлса, жиноят оқибатларини минималлаштириб, хато қилган шахсни жамиятдан бутунлай узилиб кетишига йўл қўймасдан қайта тарбиялаб, элга қўшишдан иборат. Токи бу шахс хатосини тушунсин, афсус қилсин, қилган жиноятининг оқибатини бартараф этишда ўзи иштирок этиб, жамиятга етказган зарарини минималлаштирсин», — деди Бош прокурор ўринбосари.

Қайд этилишича, коррупциянинг олдини олиш учун қонунга ўзгаришлар ҳам киритиляпти. Масалан, Жиноят кодексининг пора берганлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жиноий жавобгарлик кескин кучайтирилган, мазкур жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасидан ўта оғир турдаги жиноятлар тоифасига ўтказилган, уларнинг санкцияларида 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши кўзда тутилган.

БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси факультатив протоколига қўшилиш масаласи айни пайтда республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан ўрганилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишларидан бири — хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 42
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар