«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:35
ЎЗO‘Z

Коррупцияга қарши курашда «Хитой усули» қўлланса-чи?

18 июн, 09:34 4 902 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коррупцияга қарши курашда «Хитой усули» қўлланса-чи? Фото: «Xabar.uz»
Кеча, 17 июнь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда асосий гап сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида бўлди. Бу иллатга қарши курашишда «Хитой усулини» (бу давлатда коррупцион жиноятлар учун ўлим жазоси берилади) қўллаш хусусидаги саволга Эркин Йўлдошев қуйидагича жавоб берди:

«Жиноят қонунчилигига коррупцион жиноятлар учун фавқулотда жазо сифатида ўлим жазосини белгилаш билан коррупция ҳолатларига тўлиқ барҳам бериб бўлмайди. Хитойда қандай жазо берилиши бу шу давлатнинг ички иши.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилиги инсонпарварлик тамойили билан алоҳида ажралиб туради. Бизнинг қонунчилигимизда ҳам ўлим жазоси қўллаш бор эди. Қонунларни қуллашнинг узоқ йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, бундай қатиққўллик шахсни кайта тарбиялашда етарлича самара бермади. Айрим ҳолатларда инсон ҳуқуқларини тузатиб бўлмас даражада паймол этилишига ҳам олиб келгани учун бу амалиётдан воз кечилган.

Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларида азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш бўлмаслиги керак.

Тўғри, ўрни келганда қаттиққўллик ҳам керак. Коррупцияни олдини олиш ишларида эътиборни қайси йўналишда кучайтириш керак, қандай қўшимча чоралар кўриш зарурлиги доимий таҳлил қилиниб, қонунга ўзгаришлар ҳам киритилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 14.04.2014 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексининг пора берганлик (211-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик (212-модда) учун жиноий жавобгарлик кескин кучайтирилди. Яъниким, мазкур жиноятлар «унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифаси»дан «ўта оғир турдаги жиноятлар тоифаси»га ўтказилиб, 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши кўзда тутилган.

Асосий қоида шуки, озодликдан маҳрум қилишдек жазо чораси ҳам жиноятлар профилактикаси жараёнининг бир-бирини тўлдирувчи, ўзаро боғлиқ бўғинларидан бири бўлиб қолиши керак».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар