«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 06:49
ЎЗO‘Z

Тадқиқот: 66,5 фоиз ўзбекистонликларга кўра мамлакатда коррупция тарқалган

15 июн, 22:18 3 135 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадқиқот: 66,5 фоиз ўзбекистонликларга кўра мамлакатда коррупция тарқалган Ижтимоий сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг 66 фоиздан кўпроғи мамлакатда коррупция тарқалган, деб ҳисобламоқда. Сўралганларнинг 29 фоизи фикрича, Ўзбекистондаги мансабдорларнинг ҳар иккинчиси порахўрдир. Олий Мажлис юқори палатаси раиси Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил 15 июнда Сенатда бўлиб ўтган мажлисда шу рақамларни келтириб ўтди, деб хабар қилади Kun.uz нашри.

Йўлдошев, шунингдек Transparency International ташкилотининг 2018 йил учун эълон қилган «Коррупцияни ҳис қилиш индекси» маълумотлари билан ўртоқлашди. Унинг билдиришича, Ўзбекистон мазкур индексда 100 баллик тизимда 23 балл олган. Бу 2017 йилги кўрсаткичга қараганда 1 балл кўп, бироқ умумий рейтингда Ўзбекистон бир поғона пастлаб, 180 давлат орасида 158-ўринни эгаллаган.

Сенат раисининг таъкидлашича, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйича сўров натижалари ҳам хавотирлидир. Чунки, сўровда қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган, деб ҳисобламоқда. Қарийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган, деган фикрда бўлса, сўралганларнинг 29 фоизи мансабдорларнинг ҳар иккинчиси коррупционер, деб ҳисоблайди.

«Сиз ва бизни масъул сифатида ўйлантирадиган яна бир кўрсаткич борки, у барчамизни том маънода огоҳликка чақириши керак. Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан деб ҳисоблайди», — деди Ниғматилла Йўлдошев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 47
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 43
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 126
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 158
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 75
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 157
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 28
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 58
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 108
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 112
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 142
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 61
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 102
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 86
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 67
  • Бўлимлар