«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2020, 12:28
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура: Тошкентдаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

08 июн, 19:15 1 295 Жамият
Бош прокуратура: Тошкентдаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
2019 йилнинг 4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи жами 49 нафар фуқаро “овқатдан токсикоинфекция” ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юкумли касалликлар илмий текшириш институти, 2 ва 5-сонли юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда, ушбу фуқаролар шифохонага мурожаат қилишидан аввал Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уй ҳамда Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 21-уйда жойлашган “Оқтепа лаваш” (“Grand Azia Plus” МЧЖ) умумовқатланиш тармоғининг учта шохобчаларида тез тайёрланувчи таомларни (“сендвич”, “лаваш” ва “пицца”) истеъмол қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 07.06.2019 йилда Тошкент шаҳар прокурори томонидан “Grand Azia Plus” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • «Оқтепа лаваш» барча филиалларини ёпди (видео) 08 июн, 17:02
  • Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди, 3 нафарининг аҳволи оғир 06 июн, 16:53
  • 3 опа-сингил ўлими ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди 23 ноя, 17:22
  • Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди 07 июл, 06:39
  • Тошкент шаҳрида “Қорадори – 2017” тадбири ўтказилмоқда 09 июн, 04:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бобир Абдихолиқов гуруҳ босқичидаги ўйинлар, БАА ва бошқалар ҳақида 18 янв, 12:20 53
  • Абдулла Арипов: Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади 18 янв, 12:07 112
  • ЎзЛиДеп бош вазирликка Абдулла Арипов номзодини кўрсатди 18 янв, 11:55 126
  • БАА мураббийи: Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс 18 янв, 11:37 281
  • Любинко Друлович БААга қарши ўйин олдидан нималар деди? 18 янв, 11:32 310
  • Давлат хизматида ходимлар ротацияси коррупцияга қарши кураш усули сифатида 18 янв, 11:17 179
  • Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 18 янв, 10:54 353
  • Оятуллоҳ Хоминаий 8 йил ичида илк бор мавиза ўқиди 18 янв, 10:30 322
  • Гвардиола: “Вақтлари бўлганида улар бирга тушлик қилишади” 18 янв, 10:11 255
  • Ўзбекистонлик футболчи Португалия клубига ўтди 18 янв, 09:53 648
  • Бўлимлар