«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 02:00
ЎЗO‘Z

Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди, 3 нафарининг аҳволи оғир

06 июн, 16:53 1 707 Жамият
Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди, 3 нафарининг аҳволи оғир
Тошкентда 4 июнь куни 15 кишида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

4 июнь куни соат 17. 00 дан 6 июнь соат 12.00 га қадар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.

Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, «Овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда.

Шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли барча намуналар олиниб, малакали шифокорлар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Дори дармон заҳиралари етарли даражада.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:

Беморларнинг 11 нафари касалликларини Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган «GRAND AZIA PLUS» МЧЖга қарашли «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмол қилганликлари билан боғламоқда.

«GRAND AZIA PLUS» МЧЖга қарашли «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 2019 йил 6 июндаги 07-11/4388-сонли маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилди.

Пойтахтда юз берган ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди. Вазирлик томонидан юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганилиб, беморларга ва мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижондаги портлаш туфайли 18 нафар ўқувчи жароҳат олди 26 фев, 18:04
  • Тошкентдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди 31 окт, 15:00
  • Самарқандда йигирмадан ортиқ киши хот-догдан заҳарланди 24 окт, 18:43
  • 3 опа-сингил ўлими ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди 23 ноя, 17:22
  • Тошкентда бир оиланинг уч қизи бирин-кетин вафот этди 11 ноя, 22:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» 20 фев, 00:19 218
  • СССР доҳийсининг ўғли отасининг ўлимидан сўнгги йилларини қамоқда ўтказган эди 20 фев, 00:02 346
  • Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи 19 фев, 23:53 505
  • Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 фев, 23:30 168
  • Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди 19 фев, 23:10 485
  • Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) 19 фев, 22:50 319
  • "Пахтакор" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди? 19 фев, 22:30 279
  • "Сепахон" - "Ал Наср" учрашуви катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтади 19 фев, 22:17 312
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00 582
  • Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди 19 фев, 21:45 269
  • Бўлимлар