«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:36
ЎЗO‘Z

Жулиан Ассанж яшаётган Эквадор элчихонасини қўриқлаш учун Лондон 14 млн доллар сарфлади

04 янв, 11:34 7 209 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жулиан Ассанж яшаётган Эквадор элчихонасини қўриқлаш учун Лондон 14 млн доллар сарфлади Лондон полицияси 2012 йилнинг июнь ойидан бери WikiLeaks` сайти асосчиси Жулиан Ассанж яширинган Эквадор элчихонасини қўриқлаш учун (унинг бу бинодан чиқиб, бошқа жойга қочиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида) 13,8 млн доллар сарфлади. Бу ҳақида “Daily Mail“га асосланиб, “РИА Новости” хабар бермоқда, деб ёзади
“Kun.uz”.

Британия суди жинсий жиноятни амалга оширганликда гумон қилинаётган Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш бўйича ҳукм чиқаргандан бери у элчихонада яшириниб, яшаб келмоқда. Эквадор ҳукумати Ассанжга бошпана беришга қарор қилди, бироқ Буюк Британия ўзининг Швеция олдидаги бурчини адо этиш қарорида қатъий турибди. Элчихона олдида доимий равишда полициячилар навбатчилик қилишмоқда.

“Daily Mail” газетасининг ёзиши бўйича, элчихона олдида кун бўйи навбатчиликни амалга ошираётган уч полициячидан иборат наряд учун кунига 16,8 минг доллар маблағ сарфланмоқда. Скотланд-Ярднинг бир ходими доимий равишда элчихона зиналари пойида туради, яна иккита полиция ходими эса, Ассанж элчихонага ташриф буюрган бирор кимса қиёфасида бинони тарк этмаслиги учун бино атрофини айланиб юради.

Маълумот учун, Жулиан Ассанж махфий ҳужжатларни чоп этиш учун яратилган WikiLeaks` сайтининг асосчиси (2006) ҳисобланади. 2010 йилда ушбу сайт АҚШ ҳарбийларининг 2007 йилда Боғдодни вертолётдан туриб ҳужум уюштиргани ва 18 нафар тинч аҳоли вакилининг ўлимига сабаб бўлганини тасвирланган видеоматериални ошкор қилган эди. Сайт ўша йили АҚШнинг дипломатик характердаги 250 мингга яқин ҳужжатини чоп этишни бошлаган.

Фото: AP Photo/ Kirsty Wigglesworth, File




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 70
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 342
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар