«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 19:09
ЎЗO‘Z

Кудбиев: "Мигрантлар мавзуси кўп йиллар ёпиқ мавзу бўлган"

05 июн, 10:50 3 285 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кудбиев: "Мигрантлар мавзуси кўп йиллар ёпиқ мавзу бўлган" Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди, деб хабар қилди Sputnik.

Вазир таъкидига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 81 та хусусий бандлик агентлиги давлат реестрига киритилган, шулардан 61 таси бевосита хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензиясини олган.

"Олдинги йилларда чет элда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш масаласи ёпиқ мавзу бўлган, бу ҳақда кам гапирилган, яъни очиқ гапиришга уялардик. Ваҳоланки, агар Марказий банкдан Ўзбекистон тўлов балансига қарайдиган бўлсангиз, йилига 5 миллиард доллардан ортиқ валюта пул тушум жўнатмалари айнан меҳнат миграцияси ҳисобига амалга оширилганини кўриш мумкин. Ҳеч қандай соҳа йўқ-ки бундан ортиқ бўлган. Нефть, газ, ноёб металлар экспортидан ҳам бунча маблағ бизга келиб тушмаган", - деди вазир.

Кудбиев мигрантлар соҳасига катта эътибор бериш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Президентга катта раҳмат, идорамизга Ўзбекистон тарихида биринчи марта 200 миллиард сўм маблағ ажратиб бердилар. Ўзбекистон фуқаролари чет элда меҳнат фаолият олиб бораётганда, қийин аҳволга тушиб қолсалар, уларга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида жамғарма ташкил этилди,” - деб таъкидлади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.

Вазирнинг сўзларига кўра, шу жамғарма ҳисобидан бугунги кунга келиб 3 мингга яқин фуқароларга Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон давлатларида ёрдам берилган.

“Бу ҳаёт, ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин, иш берувчиларнинг норозилиги, табиий офат, ноҳуш ҳолатлар. Шундай вақтларда Ўзбекистон давлати 27 йил ичида биринчи марта ўз фуқароларга ёрдам беришни бошлади. Буни ҳам очиқ гапиришимиз керак”, - деди Шерзод Кудбиев.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига кўра, 2,5 миллион Ўзбекистон фуқароси чет элда меҳнат фаолият олиб бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 0
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 0
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 0
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 1
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 3
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 34
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 46
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • Бўлимлар