«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2019, 09:26
ЎЗO‘Z

«Кўрдингизми меҳмон, бизда ҳатто моллар ҳам ёзишни билади»

03 июн, 00:30 2 359 Жамият
«Кўрдингизми меҳмон, бизда ҳатто моллар ҳам ёзишни билади»
Инсон оиласи, маҳалладоши ёки ватандоши қилган иш билан ғурурланиши мумкин. Масалан спортчиларимиз ютуқларидан ғурурланамиз-ку! Шунингдек, ватандош қилмишидан уялиши ҳам мумкин, "чет элдан келган меҳмон сизларда шунақами, деса, нима дейман", деб. Мана бу кадрларга қараб, шу ишни қилган йигитлар, наҳотки бир миллат биз билан, деб орланиб тургандим, бир ҳазил-мутойиба эсга тушиб кетди.

Хуллас, бир тракторчи йигит иккита дўсти билан бир жойга бориши керак экан, кабинкада ҳайдовчидан бошқага жой йўқ, тракторни аравасига (тележка) икки оғайнисини чиқариб, "Йўлда ГАИ ни кўрсанглар, кўринмайдиган бўлиб пастлаб ўтириб олинглар", деб тайинлабди. Йўлда ГАИ тўсиб, "нега таъқиқланган ҳолатда одам ташияпсиз?, деса, ўртоқлари яшириниб олмаганидан жаҳли чиққан ҳайдовчи "мен одам ташимаяпман, булар - моллар! Агар мол бўлмаганида, сизни кўриб, беркиниб олган бўлар эди!", деган экан.

Шу мутойибани эслаб, мен ҳам ўзимга айтдим, буларни бизни ватандошлар эмас, моллар қилган! Чет элликларни шу нарсаларга ҳайрон қараб турганини кўрсангиз, "кўрдингизми, меҳмон, бизда ҳатто моллар ҳам ёзишни билади", деб мақтаниб қўйинг...

Дилшод Одилов

Манба: Azon.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Туякаш ва файласуф 11 май, 13:23
  • Афандининг тарвузи ёки камчиликни нега яширамиз? 09 фев, 23:20
  • Йўли шунақа... 10 ноя, 11:32
  • Маст ҳолда тракторни бошқариш қимматга тушди... 08 авг, 13:24
  • "Бу яхши!" 17 апр, 23:36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туз ҳақида қизиқарли маълумотлар 06 дек, 08:58 99
  • Дунёнинг митти миллиардер ва миллионерлари (фото) 06 дек, 08:30 227
  • Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди 06 дек, 08:00 185
  • Дунёнинг энг қиммат лимузинлари... 06 дек, 07:30 289
  • Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм) 06 дек, 07:01 447
  • Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? 06 дек, 06:30 331
  • Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади? 06 дек, 06:00 376
  • Месси ўзининг олтинчи "Олтин тўп"ини қачон намойиш қилиши маълум бўлди 06 дек, 03:08 227
  • Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм) 06 дек, 00:13 416
  • Хабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим шиори қандай эканлигини биласизми? 05 дек, 23:57 402
  • Бўлимлар