«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:54
ЎЗO‘Z

Махсус комиссия Ўзбекистонга қайтарилган ватандошлар бўйича расмий баёнот берди

02 июн, 08:23 2 773 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Махсус комиссия Ўзбекистонга қайтарилган ватандошлар бўйича расмий баёнот берди Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан муқаддас Рамазон ойида Сурия давлати ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилган 156 нафар ватандошимизни реабилитация ва жамиятга қайта мослашишлари учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Зиддиятли ҳудудлардан ватандошларимизни ижтимоий реабилитация ҳамда соғломлаштириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудидаги санаторийда 154 нафар фуқарога тегишли ёрдам кўрсатилиб, 1 нафар фуқаро соғлиғи туфайли шифохонада даволанмоқда.

“Меҳр” дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия томонидан берилган маълумотларга кўра:

· Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 10 нафар ватанга қайтарилган шахс билан режа асосида бирма-бир суҳбат олиб борилган, уларга келгусида ишга жойлаштириш ва касбга тайёрлашга оид тушунтириш ишлари олиб борилган. 45 нафарига "Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси"дан биометрик паспорт расмийлаштириш мақсадида маблағ ажратилмоқда.

· Адлия вазирлиги томонидан 19 та оила билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат натижасида 36 нафар болаларнинг 12 нафари Ўзбекистон ҳудудида туғилганлиги аниқланиб, уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларидан кўчирмалар олиш учун Адлия вазирлигига маълумот тақдим этилди. Қолган 24 нафар болага Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар бериш масаласи ечилмоқда.

· Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2 гуруҳ ташкил этилиб, 8 нафар тарбиячи ва 6 нафар психолог тасдиқланган дастур бўйича ўз фаолиятини бошлади. 41 нафар 3-7 ёшли болаларга тарбиячилар томонидан турли хил ўйинлар, машғулотлар ўтказилди.

· Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ёшидаги болалар рўйхати шакллантирилди ва синфлар кесимида тақсимланди. 37 нафар болага портфель ва 37 тўплам ўқув қуроллари ва дарсликлар тарқатилди. Психологлар томонидан диагностика ишлар олиб борилди ва болалар билан ривожлантирувчи ўйинлар ўтказилди.

· Соғлиқни сақлаш вазирилигининг акушер-гинеколог, жарроҳ ва эндокринолог мутахассислари томонидан 3 нафардан, невропатолог ҳамда болалар ортопед травматологи томонидан 2 нафардан бемор, педиатр мутахассислари томонидан 40 нафар, стоматологлар томонидан 153 нафар фуқаро текширилиб, аниқланган касалликлар бўйича даволаш ишлари бошланди.

· Аёллар ва болалар “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан оёқ қийими билан тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, 1 июнь - Халқаро болалар куни байрами муносабати билан болалар учун кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари ва савғалар бериш йўлга қўйилди. Мазкур тадбирга тегишли давлат ташкилотлари вакиллари ва ҳомийлар қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган тадбирлар бўйича барча харажатлар давлат томонидан тўлиқ қопланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар