«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:50
ЎЗO‘Z

Жарималар давлат бюжетини тўлдириш учунми?

31 мая, 18:08 2 881 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жарималар давлат бюжетини тўлдириш учунми? Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Аввал хабар берилганидек, кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ИИВ раҳбарияти ва масъул мутасаддилари иштирокида ОАВ ходимлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Журналистлар кундузи чироқ ёқиб ҳаракатланиш оқибатида автомобилларда ёнғин келиб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар қанчалик асосли эканини сўради.

«Биз бундай ҳолатларни Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўрганамиз, – деди ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров. – Кундузи чироқ ёқиб юрилиши туфайли автомобиллар ёниб кетгани ҳақида бизда бирорта ҳолат қайд этилмаган. Бу ҳақда бизга Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан расмий маълумот берилган. Менимча, транспорт воситасида келиб чиққан ёнғин сабабларини унинг чироқларига боғлаш тўғри бўлмайди».

Хусусий телеканаллардан бирининг мухбири қуйидагича савол берди:

«Куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланмаганларга жарима тайинланди, – деди журналист. – Умуман, белгиланган тартибга амал қилмаганлик учун жазо чоралари кундан-кунга қатъийлашиб бормаяптими? Бундай жарималар давлат ғазнасини қоплаш учун ўйлаб топилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда гап-сўзлар кўпаймоқда, фуқаролар норозилиги авж олмоқда. ИИВ тизимида аҳоли билан мулоқот, мурожаат ва арзлар билан ишлаш қандай қўлга қўйилган? Келиб тушаётган шикоятлар асосан қайси мавзуда?»

Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари мурожаатлар мониторинги олиб борилиши, бироқ ҳозир ёнида уларнинг сони ва таснифланиши бўйича аниқ статистик маълумотлар йўқлигини билдирди.

«Шикоятлар сони ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан камайган, – деди Эрали Бозоров. – Бунинг сабаби тизимда кадрлар билимини оширишга қаратилаётган эътиборда, деб ўйлайман. Чунки малакасиз ва билимсиз кадрлар туфайли соҳадаги муаммолар вақтида ечилмай қолаверади, бу эса шикоятларни келтириб чиқаради. Жарималар нега жорий қилинади? Пул топиш учун эмас! Мақсад битта – ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини таъминлаш, йўл-траспорт ҳодисаларининг олдини олиш».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар