«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 07:32
ЎЗO‘Z

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди

29 мая, 19:00 2 975 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди Ўлкамизга жазирама ёз фасли кириб келмоқда. Маълумки, бу фаслда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай вазиятларда инсонлар салқин жойда ҳордиқ чиқаришади, офтоб урмаслиги учун турли усулларни қўллай бошлашади. Хўш, иссиқ ҳарорат таъсиридан қандай сақланишимиз, бу мавсумда қандай кийинишимиз ва овқатланишимиз лозим? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Вазият вазирлик назоратида
Ёз фаслининг бошланиши, айниқса, энг иссиқ давр «чилла»нинг кириб келиши мамлакатимиз аҳолиси учун бироз ноқулайликларни келтириб чиқаради. Боиси серқуёш ўлкамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, жанубий вилоятларда +45, +50 даражагача етади.

Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ кунларида зарурат сезганда республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ва 180 га яқин туман ва шаҳар бўлимлари хамда 2460 та тез тиббий ёрдам бригадалари орқали туну кун тез, сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин. Мазкур даволаш муассасалари малакали мутахассислар ва зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, ҳар бир туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида «Ишонч телефон»лари фаолият кўрсатмоқда.

Аввало бошни асранг!
Жазирама кунларида, аввало, бошни қуёш нуридан асраш муҳим. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида тана ҳароратининг кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракнинг тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Нима танаввул қилган маъқул?
Табийки, иссиқ кунлари кўп миқдорда сув ичиш организм фаолиятини яхши ишлашга ва сув-туз балансини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Аммо бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча, оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Шунингдек, иссиқ кунда ёғли гўшт маҳсулотлар истеъмолини камайтириб, кўпроқ енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, мева ва сабзавотлар ҳам организмга яхши сингиб, ички аъзолар фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёз кунларида хиёбон ва кўча ён атрофларида қўлбола усулларда тайёрланиб, истеъмол учун чиқарилган турли шарбат, айрон, гўжа ҳамда шу турдаги маҳсулотларни харид қилмаган маъқул. Боиси кун давомида қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлилик белгиси мавжуд бўлмаган бу турдаги маҳсулотлар саломатлик учун ўта хавфли бўлиб, турли нохуш вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.

Қандай кийиниш керак?
Ёз кунлари табиий матодан тикилган, ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган ҳамда кенг тикилган кийимларни танлаш мақсадга мувофиқ. Чунки улар терини нафас олишига имкон яратади ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиб кетишига тўсқинлик қилади. Қолаверса, жазирама кунда бош кийим кийиб юриш ҳам мақсадга мувофиқ.

Туш пайтида кўчага чиқманг!
Маълумки, қуёш нури 12.00 дан 16.00 гача жуда ҳам фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқмаган маъқул. Аммо вазият келиб чиқиб, шу вақт оралиғида ташқарига чиқишга тўғри келса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан сақлашга ҳаракат қилиш даркор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 72
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 25
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 209
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 86
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 1
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 2
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 1
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 21
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 171
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 73
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 197
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Бўлимлар