«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:14
ЎЗO‘Z

Қатор маҳсулотлар экспорти учун энди президент ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди

25 мая, 11:42 2 484 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қатор маҳсулотлар экспорти учун энди президент ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди Ўзбекистон Республикаси президенти “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ҳисобот даври якуни бўйича тайёр маҳсулот экспорти улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга уларнинг аризаларига кўра экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, бутловчи буюмлар ва материаллар импортида қўшилган қиймат солиғи тўлашни божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда экспорт қилувчи корхоналарга қўшилган қиймат солиғини тўлашни кечиктириш имкониятини бериш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги зиммасига ҳам республикадаги, ҳам хориждаги халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий этиш, миллий маҳсулотни хорижий давлатлар ваколатли органларида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, кўргазма стендларини ташкил қилиш ва халқаро кўргазма-ярмаркаларида иштирок этиш, тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни потенциал бозорларда илгари суриш бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак бериш вазифаси юкланган.

Агентлик икки ой муддатда экспорт қилувчи ташкилотларга мазкур молиявий кўмакни бериш механизмини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади, бунда тадбиркорлик субъектларининг хорижий мамлакатларда зарур лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар олиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ҳамда халқаро тендерлар ва танловларда иштирок этиш билан боғлиқ бошқа тўлов харажатларининг бир қисмини тўлашни назарда тутади.

Белгиланишича, 2019 йил 1 июндан бошлаб тирик ҳолдаги товуқ, қуён ва балиқ ҳамда уларни сўйиб ишланган маҳсулотлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси директорлар Кенгашининг:

“Ўзбекинвест” ЭИМСКнинг устав капиталини компаниянинг ўз капитали ҳисобига 221,6 миллиард сўмгача кўпайтириш;

“Ўзбекинвест” ЭИМСК тузилмасида экспортолди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 198
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 65
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 104
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар