«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Депутат GM Uzbekistan’ни танқид қилди ва жарима жорий этишда аҳоли фикри ҳисобга олинмаганлигини билдирди

25 мая, 08:20 3 882 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутат GM Uzbekistan’ни танқид қилди ва жарима жорий этишда аҳоли фикри ҳисобга олинмаганлигини билдирди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев кундузги вақтда машиналар чироғини ёқиб юриш масаласида ўз фикрини билдирди.

“Муносабат” кўрсатуви давомида бошловчи экспорт учун чиқарилган Tracker Chevrolet русумидаги автомобилнинг чироқлари автоматик равишда ёнишини, Ўзбекистон аҳолиси учун чиқарилган машиналарда эса бундай функция йўқлигини айтди. Шундан сўнг Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз фикрини билдирди.

«Биз ҳайдовчиларга нисбатан адолатсизлик қилганимизни тан олгимиз келмаяпти. Биз машинаси фаралари автоматик ёнмайдиган ҳайдовчиларга нисбатан адолатсизлик қилдик. Жаҳон амалиётини оладиган бўлсак, охиригача олиш керак. Европа мамлакатларида 2011 йилда бу нарса автомобиль ишлаб чиқарувчиларга нисбатан жорий қилинган, ҳайдовчиларга эмас.

Бундан ташқари, 2011 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар эгаларига жарима солинмаган, уларга мажбурий бўлмаган, биз эса барчани жаримага тортяпмиз. Одамлар албатта норози бўлади. Кўпчилик норози бўлган нарсадан биз депутатлар ҳам норози бўламиз. Бизга сизлар тўғри бўлди деб тарғибот қилишингиз керак, дейишяпти.

Қанақасига минглаб одамлар нотўғри бўлди деб турса, биз қанақасига тўғри бўлди деймиз. Талаб аввал ишлаб чиқаришга нисбатан жорий қилинсин. Европа бизнинг автомобилларни сифатли деб тан оляптими, бизнинг халқимиз ҳам сифатли автомобилларга ҳақли. Нима учун икки хил вариантда ишлаб чиқарилади», - деди депутат.

У шунингдек, ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилгани, аммо лойиҳа муаллифлари оддий фуқаролар ва мутахассисларнинг таклифларини инобатга олишмаганини айтди.

«Агарда одамларнинг фикри инобатга олинмайдиган бўлса, уни муҳокамага қўйишнинг нима кераги бор эди? Биздан нима учун бизнинг фикрларимизни инобатга олишмади деб сўрашяпти. «Хоҳласанг ҳам, хоҳламасанг ҳам шуни қиласан. Биз яхши биламиз» қабилида иш тутилган. Балки адашаётгандирман, лекин жараёндан келиб чиқиб айтяпман», - деди депутат.

Эслатиб ўтамиз, 10 майдан кундузги вақтда яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юрмаганлик учун ҳайдовчилар жаримага тортила бошлади. Жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 50%ини ташкил этади. Такрор содир этиш санкция миқдорига таъсир кўрсатади – ўта «ашаддий» қоидабузарларга ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида жарима солинади ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан ярим йилга маҳрум этилади.

Kun.uz «Сизнинг фикрингиз» Telegram-каналида яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юриш мажбурийлиги борасида сўров ўтказди.

1 891 киши қатнашган сўровда 40% респондент “аввал ҳайдовчиларнинг фикрини ўрганиш керак эди” деб жавоб берди. Худди шунча респондент бу нотўғри қарор бўлганлигини айтди. Бу қарорни 15% киши қўллаб-қувватлаган бўлса, 5% респондент жавоб беришга қийналаётганини билдирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 0
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар