Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги қарорига мувофиқ, Баҳромжон Адхамович Олматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар беради вазирлик ахборот хизмати.
Б. А. Олматов шу кунгача Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.