«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:08
ЎЗO‘Z

Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими?

15 мая, 12:33 4 170 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими? Савол: Сиртқи таълим шаклида ҳам учта олий таълим муассасасига (йўналишига) топширса бўладими?
ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Абитуриентлар ҳужжат топшираётганда фанлар блоки мос келадиган 3 та сиртқи таълим йўналишларини танлаши мумкин.

Савол: Учта ОТМга топширишда сиртқи ва кундузгига топшириш имкони борми? Масалан, иккита сиртқи ва битта кундузгига?
ЖАВОБ: Йўқ, мумкин эмас. Бу ерда бир жиҳатни эътиборга олиш керакки, танланаётган 3 та йўналиш албатта битта ТАЪЛИМ ШАКЛИ доирасида бўлиши керак.

Яъни битта кундузги, битта сиртқи, битта кечки таълимни танлаб бўлмайди. Агар асосий ОТМ сифатида кундузгига топшираётган бўлсангиз, демак қолган 2 та йўналишни ҳам фақат кундузгилар орасидан танлай оласиз, сиртқи ёки кечки таълимни қўша олмайсиз. Ёки аксинча, агар сиртқига топширмоқчи бўлсангиз, демак барча йўналишларингиз фақат сиртқи таълим доирасида бўлиши керак.

Савол: Ўқишга топширсак дипломимизни қайтариб беришадими? Қайтарилган тақдирда сиртқи таълимга топшира оламанми?
ЖАВОБ: Кундузги йўналишларга ҳужжат топширилганда диплом ва паспорт қайтариб берилади, лекин бу абитуриентга сиртқига топшириш имконини бермайди. ДТМда база битта бўлади ва кундузгига топширганларни сиртқига қабул қилишмайди. Шунинг учун ёки кундузгига, ёки сиртқига топширишни олдиндан аниқлаб олишингиз керак.

Савол: Агар тестдлан йиқилган тақдирда сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширса бўладими?
ЖАВОБ: Йўқ, топшириб бўлмайди. Кундузги йўналишларнинг жавоби чиққан пайтда аллақачон сиртқига ҳужжатларни қабул қилиш тугаб бўлган бўлади.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 11
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 31
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 168
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар