«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

МИБ Хатирчи туман бўлими ноқонуний тилла тегирмон фаолиятига чек қўйди

14 мая, 10:14 5 400 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ Хатирчи туман бўлими ноқонуний тилла тегирмон фаолиятига чек қўйди Мажбурий ижро бюросининг Хатирчи туман бўлими истеъмолчилар томонидан энергия ва сув ресурслари тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, 179 та (электр энергияси бўйича 119 та, табиий газ бўйича 36 та ва ичимлик суви бўйича 24 та) қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Улар бўйича таъминотчи корхоналар манфаатларига етказилган жами 216 млн. 459 минг сўм зарарнинг 136 млн. 997 минг сўми ундирилишига эришилди.

Хусусан, бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг «Тинчлик» маҳалласида яшовчи фуқаро Эшбаев Уткиржон Хожиевич яшаш хонадони қўшимча хўжалик биносида қонунга хилоф равишда кўз билан кўриб аниқланмайдиган яширин равишда электр симларни умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига 1 дона 7,5 кВтли ва 1 дона 15 кВтли электр двигателлар ҳамда 1 дона ёритгични ноқонуний улаб, тилла тош тегирмон ташкил қилиб, туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 21.040.500 (йигирма бир миллион 40 минг беш юз) сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Ушбу тадбир якунида ноқонуний равишда фойдаланиб келинган 1 дона 7,5 кВтли ва 1 дона 15 кВтли электр двигателлар, 1 дона тегирмон, 1 дона тегирмон қозони, 1 дона тегирмон қопқоғи, 1 дона драбелка, 1 дона тегирмон пичоғи, 2 дона электр автомат ҳамда 20 метрли электр кабеллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида У.Эшбаев текшириш давомида аниқланган зарарни ҳолат аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида тўлалигича ва ихтиёрий равишда тўлаб берганлиги, қилган ишидан пушаймон бўлганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар