«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 00:38
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда экстремистик деб топилган ташкилотлар маълум қилинди

08 мая, 21:38 5 079 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда экстремистик деб топилган ташкилотлар маълум қилинди Фото:«Xabar.uz»
Адлия вазирлиги ўз расмий сайтида экстремистик ташкилот номлари рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади. Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Шунингдек, мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг «najot.info» ва «hizb-uzbekiston.info» веб-сайтлари ҳамда «Facebook», «Youtube» ва «Telegram» ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.

Профил, канал ва саҳифаларнинг номи

1. «Абу Салоҳ дарсликлари»
2. «Жаннат ошиқлари»
3. «Шом овози»
4. «Тавҳид ва жиҳод»
5. «Islam Abu Khalil»
6. «Полвон Новқатлик»
7. «Сохиб Махмудов»
8. «Фаррухбек Абдуллаев»
9. «Мамарахимов Абдурахим Миркомилович»
10. «Мухожир Полвон»
11. «Abu Aisha»
12. «Turkiston»
13. «Хуррият инфо»
14. «Нажот»
15. «ал-Ваъй»
16. «Роя»
17. «Usulul fiqh»
18. «Mustalahul hadis»
19. «Darslardan qisqa lavhalar»
20. «Fiqh ahkomlari»
21. «Tavhid darsi»
22. «Qiyomatdan avvalgi fitnalar»
23. «Savol va javoblar»
24. «Foida Mp3»
25. «Foida va qoidalar»
26. «Tafsir darslari»
27. «Talbisu iblis darslari»
28. «Islomni buzuvchi amallar darslari»
29. «Nomoz va benomozga taluqli masalalar»
30. «Ayollar darslari silsilasi»
31. «Aqiyda darslari»
32. «Silsilaviy darslar va ma’ruzalar»
33. «Muhim darslar»
34. «Aqiydatul vositiya»
35. «Mustalahul hadis»
36. «Alfatx»
37. «Talabalar uchun darslar»
38. «АЛЪ-ФАТҲ ТВ»
39. «DA’VAT UZ»
40. «HIDOYAT TV»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 198
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 65
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 104
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 36
  • Бўлимлар