«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:20
ЎЗO‘Z

Арзон уй-жойлар бериш тартибига ўзгартириш киритилади

07 мая, 15:42 4 665 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Арзон уй-жойлар бериш тартибига ўзгартириш киритилади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар:

Қарорнинг 2-бандида:

а) “б” кичик бандининг (уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади) иккинчи ва учинчи хатбошидаги “икки, уч қаватли” сўзлари “кўп квартирали” сўзлари билан алмаштирилиши мумкин;

б) “в” кичик бандига (ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан хонадонлар ажратилади) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилади:

“0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп квартирали уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ажратилади.

Туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар ҳамда кўп квартирали уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга истисно тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.”

Қарорнинг 4-бандида:

а) “а” кичик бандининг (уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар қиймати тўловининг) иккинчи хатбошидаги “25” рақами “10” рақами билан, учинчи хатбошидаги “75” рақами “90” рақами билан алмаштирилади.

Қарор иловасининг:

а) 3-бандининг (Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга Дастур доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги тартибда ажратилади) иккинчи ва учинчи хатбошидаги “икки, уч қаватли” сўзлари “кўп квартирали” сўзлари билан алмаштирилади.

б) 3-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилади:

“0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп квартирали уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ажратилади.

Туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар ҳамда кўп квартирали уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга истисно тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар