«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 08:52
ЎЗO‘Z

Қудратли техникалар беллашуви якунланди (видео)

06 мая, 11:13 5 397 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қудратли техникалар беллашуви якунланди (видео) Бугун, 5 май куни “Чирчиқ” полигонида “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган ва Мудофаа вазирлиги миқёсида 5 кундан буён ўтказиб келинаётган Танк биатлони мусобақасининг финал босқичи якунига етди.

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фахрийлар кенгаши вакиллари ва минглаб юртдошларимиз иштирок этди. Тантанали маросимда сўзга чиққан мудофаа вазири мазкур беллашув ҳарбий хизматчилар ўртасида мусобақадошлик, ўзаро жипслик ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, уларнинг касбий малака ва маҳоратини юксалтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, йиғилганларни яқинлашиб келаётган “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан муборакбод этиб, Танк биатлони мусобақаси иштирокчиларига шиддатли баҳсларда омад тилади.

Шундан сўнг 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 100 га яқин Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва бугунги қуролланишда турган замонавий ҳарбий техника ва 15 дан зиёд вертолёт иштирокида байрамга бағишлаб парад ўтказилди.

Парад давомида десантчилар қарийб 2000 метр баландликдан парашют ёрдамида сакради. Эътиборли жиҳати мазкур тадбирда ҳарбий хизматчиларимиз биринчи бор “Мальва аксиома” парашютидан фойдаланган ҳолда сакрашни амалга оширди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишларини 5 мингдан зиёд аҳоли кузатиб борди. Иштирокчиларнинг мароқли дам олиши учун полигонда байрам сайли ҳам ташкил этилди.

Ҳарбий парад якунлангач, танк биатлони мусобақасининг сўнгги беллашуви бошланди. Т-62, Т-64 ва Т-72 танклари “Қудратли техникалар жанги”ни ўтказишга мўлжалланган ва халқаро стандартларга мос бўлган махсус майдондан старт олди. Мусобақа иштирокчилари сунъий ҳовуз, миналаштирилган ва манёвр бажариш майдони, танкка қарши чуқур, қўрғон, эскарп (танкка қарши девор), коллеяли кўприк макети ва бошқа тўсиқлардан иборат умумий узунлиги 4200 метр бўлган масофани босиб ўтди.

Отиш машқларини бажаришда пушкалар учун тезлиги 1000 м/с дан кам бўлмаган ўқ-дорилардан фойдаланилди. Мусобақа “Якка тартибдаги (индивидуал) пойга” табиий ва сунъий тўсиқлари мавжуд бўлган, жанговар йўлакча ва отиш учун окоп (майдонча)лар билан жиҳозланган йўналиш бўйича ўтказилди.

Мусобақа юксак савияда ўтказилиши ва ғолибларни одилона баҳолаш мақсадида биатлонни малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар жамоаси кузатиб борди. Нишонларни уролмаган, белгиланган тўсиқларни босиб ўтишда хатоликка йўл қўйган жамоаларга жарима айланишлари ва жарима вақтлари белгиланди. Якуний ҳисоб-китобларга кўра қуйидаги жамолар ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Т-62 танк экипажлари орасида:
1-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ;
2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ;
3-ўрин — Шимоли-ғарбий ҳарбий округ.

Т-64 (такомиллаштирилган) танк экипажлари орасида:
1-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ экипажи;
2-ўрин — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
3-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ.

Т-72 танк экипажлари орасида:
1-ўрин — Тошкент ҳарбий округи экипажи;
2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ;
3-ўрин — Марказий ҳарбий округ.
Ғолиб ва совриндор жамоалар мудофаа вазири томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар, навбатдаги ҳарбий унвонлар ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларига имтиёзли равишда кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи марта 2019 йилда Халқаро армия ўйинлари (АрМИ-2019) доирасида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа – “Танк биатлони”да иштирок этади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 194
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 53
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 67
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 1
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 52
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар