«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:06
ЎЗO‘Z

Ўзбек тилини билмаслик – сизнинг муаммонгиз!

05 мая, 10:05 4 131 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек тилини билмаслик – сизнинг муаммонгиз! Бир гуруҳ фаолларнинг vesti.uz сайтида рус тилига расмий тил мақомини бериш таклифи билан чиқиши ижтимоий тармоқларда ўзбек зиёлиларининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Жумладан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилором Каримова ҳам айни шу мавзуга "Ўзбек тилини билмаслик – сизнинг муаммонгиз!" дея муносабат билдирди.

Рус тилини билишимиз керак, ҳа, у бизни дунё билан боғловчи воситалардан бири. Лекин она тили билан бир мақомга кўтариш шартми? Чет тилларни халқнинг миллий туйғусига тегмай ўрганса, ўргатса бўлмасми?

Энг қизиғи, ташаббускор зиёлиларимизнинг кўпи ўзбек тилидан чала-чулпа хабардор, тузукроқ гаплаша олмайди, ҳатто ўзбек тилини тушунмайдиганлари ҳам бор. Улар миллат манфаатини ўйлабми ё шахсий фойдаларини кўзлаб бу таклифни илгари сурдилар?!

Бир қанча давлатларда расмий тил иккиталигини пеш қилишибди. Лекин дунё мамлакатларининг аксарида давлат тили ягоналигини, миллий мадҳия икки тилда эмас, бир тилда куйланишини, имтиҳонлар фақат давлат тилида топширилишини, дарслар шу тилда ўтилишини, барча муассаса ва корхоналарда ягона тилда иш юритилишини наҳотки билмасалар?

Пушкин тилини кўкка кўтараётганлар Навоий, Машраб тилини ҳам ўрганиб олсалар ёмон бўлмасди. Ваҳоланки, Александр Пушкин, Фёдор Достоевский, Лев Толстойлар рус элитасининг французпарастлигидан ранжиб, ўз она тилини улуғлаган улуғлар эди. Нега сиз, ҳурматли зиёлилар, она тилингизни бу қадар ерга урасиз?

Бизнинг юртимизда қанчадан-қанча рус, корейс ва бошқа миллатга мансуб одамлар яшайди. Шу ернинг сувини ичиб, нонини еб, шу ўлкада ўсиб-улғайишган. Минг афсуски, уларнинг кўпи ўзбек тилида гаплашишни билмайдилар, ҳатто ўрганишга ҳам ҳаракат қилмайдилар. Ахир, тилга беҳурматлик – элга беҳурматлик эмасми?! Ўзбек халқининг тантилиги, очиқ кўнгиллиги, кечиримлилигини ҳадеб синайвериш яхшиликка олиб борармикан?..




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар