«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:29
ЎЗO‘Z

Молия вазири Ўзбекистонда ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга изоҳ берди

04 мая, 18:35 3 858 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Молия вазири Ўзбекистонда ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга изоҳ берди Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни ерга нисбатан хусусий мулкчиликни жорий этишнинг биринчи босқичи деб атади, дея хабар қилди «Газета.uz».

Молия вазири 3 май куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида маъқулланган «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши юзасидан изоҳ берди.

«Сенат томонидан маъқулланган мазкур қонун тарихий ҳодиса ҳисобланади. Сизга маълумки, бозор иқтисодиётининг асоси, бу — хусусий мулкчилик. Ерга нисбатан хусусий мулкчиликсиз бозор иқтисодиёти тўлиқ бўлмайди», — деди у.

Жамшид Қўчқоров ҳукуматнинг ушбу масаладаги позициясига ойдинлик киритар экан, ерни хусусийлаштиришни жуда мураккаб масала эканини таъкидлаб ўтди.

«Бу қонун муайян даражада ерга нисбатан хусусий мулкчиликни жорий этишнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Биринчи навбатда қандай ерлар хусусийлаштирилади? Агарда менда корхона бўлса ва у муайян участкада жойлашган бўлса, у ҳолда мен ушбу ерни хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўламан. Ер участкалари ва уларда жойлашган объектлар бирлиги тамойили мавжуд. Кимдир юридик шахс фаолият кўрсатаётган ёки жисмоний шахс яшаётган ерни аукционга қўйиши ва сотиб олиши мумкин эмас. Уй меники, ер эса бошқага тегишли — бунақаси бўлмайди», — деди вазир.

Кўчмас мулк объектлари жойлашган хусусийлаштирилаётган ер участкаси ҳажми Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилади. Бунда юридик ёки жисмоний шахслардан ер солиғининг бир неча баробари миқдорида бож тўланади.

Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, гап аҳолидан ерни хусусийлаштириш учун қандайдир катта миқдордаги маблағларни йиғиш ҳақида кетаётгани йўқ. Асосий мақсад одамлар ерга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлишлари, юридик ва жисмоний шахслар ерни оборотга қўйиш, яъни гаров сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўлишдан иборат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар