«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 08:18
ЎЗO‘Z

Кўп квартирали уйларни бошқариш янги қонун билан тартибга солинади

03 мая, 13:53 3 570 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўп квартирали уйларни бошқариш янги қонун билан тартибга солинади 2019 йил 2 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, депутатлар дастлаб «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, мазкур лойиҳа билан Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмлари, палата раиси, унинг ўринбосарларининг ваколатлари, Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада Ҳисоб палатасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида палата томонидан давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар алмашинуви, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотлар алмашинуви борасидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби баён этилган. Бундан ташқари, давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида лойиҳада Ҳисоб палатасига бюджет ва смета-штат интизомининг бузилишида айбдор бўлган масъул шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишни сўраб, судга мурожаат қилиш ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Ҳисоб палатаси фаолиятини, шунингдек, палата томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назоратни йўлга қўйиш мақсадида Ҳисоб палатаси Стандартларини белгилаш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини янада такомиллаштириш баробарида унинг функциялари қонуний асосда амалга оширилишига олиб келади.

Мажлисда, шунингдек, пул-кредит сиёсатини либераллаштириш, соҳа фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Жумладан, «Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳозир амал қилиб турган шу номдаги қонундан тубдан фарқланиб, амалиётда учрайдиган деярли барча валюта операциялари турларининг амалга ошириш тартибини белгилайди.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эса, пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш, нархлар барқарорлигига қаратилган таъсирини кучайтириш, жумладан, амалга оширилаётган чоралар асосида асоссиз инфляцион ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Депутатларнинг қайд этишича, ушбу лойиҳаларнинг қабул қилиниши валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Мамлакат иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб, валюта операцияларини тартибга солувчи мустаҳкам қонунчилик базасини шакллантиришга замин яратади. Шунингдек, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишида замонавий механизмлар қўлланилиши, тижорат банкларининг бошқарув ва таваккалчилик-менежменти сифатига таъсир қилиш механизмларининг такомиллаштирилишига, банк тизимидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш самарадорлигини оширишга, инновацион технологиялардан кенг фойдаланилишини таъминлашига кўмаклашади.

Йиғилишда муҳокама қилинган яна бир масала — «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаги муҳокамаси ҳам баҳс-мунозараларга бой кечди.

Маълумки, мамлакатда кўп квартирали уйлар уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан бошқарилади. Бугунги кунгача улар фаолиятини тартибга соладиган қонунларнинг амалий ижросини ўрганишлар шуни кўрсатдики, кўп квартирали уйларни сақлашга доир муносабатларни ширкатлардан ташқари бошқа тузилмалар ҳам турли усуллар орқали бошқариши, айнан шундай аралашувларга чек қўйиш масаласида қонун ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Шу муносабат билан кўп квартирали уйлар бошқарувига мутасаддилик қилиш фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи аниқ қоидалардан иборат ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Лойиҳа билан кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни бошқариш муносабатларини тартибга солиш, бошқарув шакллари, бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари белгиланмоқда. Уларни тузиш, фаолият юритиши, шунингдек, давлат бошқаруви ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларини тартибга солиш назарда тутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 40
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 52
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 49
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 136
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 163
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 109
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 225
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 31
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 81
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 135
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 147
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 170
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 72
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 114
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 100
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 39
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 79
  • Бўлимлар