«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:44
ЎЗO‘Z

Уй ҳайвонлари орқали юқувчи ўта хавфли касалликлар

02 мая, 22:23 4 923 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уй ҳайвонлари орқали юқувчи ўта хавфли касалликлар Уй ҳайвони сиз ўйлаганингиздан-да кўпроқ муаммо келтириб чиқариши мумкин. Гап шундаки, ҳатто оддий мушук ва итлар ҳам кўпинча инсон учун ҳалокатли тугаши мумкин бўлган касалликларнинг "етказувчилари" бўлиши мумкин. Шифокорлар бундай касалликларни алоҳида гуруҳга ажратишади - зооантропонозлар - унга тахминан юз хил касаллик киради. Don't Panic тақдим этган мавзуга оид мақолани ўқиб кўринг ва хулоса қилинг, уйингизда жониворларни сақлаш ҳаётингизни гаровга қўйишингизга арзирмикан?!

Қутуриш
Уй ҳайвони бу касалликни ёввойи ҳайвонлардан юқтириши мумкин. Қутуриш инсон учун ўта хавфли: вирусни вакцинасиз даволаб бўлмайди ва бу ўлим билан тугайди.

Токсоплазмоз
Ит ва мушуклардан юқувчи паразитар касаллик. Унинг енгил шакли деярли хавфсиз, бироқ оғир шакли жигарнинг токсик шикастланиши, фалаж ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Лептоспироз
Лептоспирозни халқ орасида ит тифи дейишади, бироқ ҳар қандай сут эмизувчи уни юқтириб олиши мумкин. Инсон бу касалликни одатда касалланган жониворнинг суви, сўлаги ёки пешобидан юқтириши мумкин. Лептоспироз жигар ва юракка ҳужум қилади.

Атипик пневмония
Экзотик жониворлар - экзотик касалликлар. Инсоният биринчи бўлиб атипик пневмонияни виверра - Жануби-Шарқий Осиё йиртқичидан юқтирган. Вируснинг янги турлари уй ҳайвонларида ҳам кузатилмоқда.

ОИТС
Бу касалликни инсонга Марказий Африка маймунлари юқтиришган. Вирус бугунги кунда ҳам ҳайвонлар орқали юқиши мумкин.

Лайм касаллиги
Лайм касаллиги белгилари оддий тумов белгиларига жуда ўхшаш. Агар касаллик вақтида аниқланмаса, асоратлари жуда аянчли бўлади, фалаж ҳам шулар сирасига киради.

Гельминтозлар
Бу гельминтлар, паразит гижжалар орқали юқувчи касалликларнинг умумий номи. Уй ҳайвонларининг тахминан 57 фоизи - гельминт ташувчилари. Инсоннинг паразитларни юқтириши осон, бироқ уни даволаш қийин ва жуда ёқимсиз.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 323
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 100
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар