«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:55
ЎЗO‘Z

Швейцария суди Гулнора Каримова маблағларидан фойдаланишни таъқиқлади

29 апр, 12:15 3 695 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Швейцария суди Гулнора Каримова маблағларидан фойдаланишни таъқиқлади Швейцария Федерал суди, Ўзбекистон Биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова иши бўйича иккита муҳим қарор қабул қилди, деб ёзмоқда Спутник нашри.

Биринчидан, Гулнора Каримовага тегишли бўлган учта суперкар: Mercedes-Benz SLR 2DR, Bentley Arnage ва Range Rover Sport V8 – сотувга чиқарилмайди. Улар Каримовага тегишли бўлган ҳовли ҳудудида қолади. Маълумот учун, ушбу автомобиллар умумий қиймати 1 млн франк деб баҳоланмоқда.

Иккинчидан, Федерал суд Гулнора Каримова иши билан шуғулланаётган прокурор Патрик Ламонни ушбу ишдан четлатди. Сабаб - 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф учун санкция олмаган. Каримовани ҳимоя қилувчи томон ушбу ташриф “шубҳали бўлган” деб таъкидламоқда. Суд ҳам ушбу ташрифдан сўнг ишда ҳеч қандай янги далил исботлар пайдо бўлмаганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Гулнора Каримованинг Швейцариядаги ҳисоб рақамларида 800 млн франк маблағ музлатиб қуйилган. Суд ушбу маблағлар музлатилган ҳолда қолишини қайта тасдиқлади.

Қизиқ факт – ўтган йилнинг июль ойида Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа прокуратурага ушбу маблағдан 500 млн франкини ишлатишга рухсат сўраган. Адвокат айтишига қараганда маблағлар “Гулнора Каримовани ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган турли харажатларни қоплаш учун” керак бўлган. Лекин суд адвокатнинг ушбу талабига ҳам рад жавобини берди.

Суд ўз қарорини икки сабаб билан изоҳлади: биринчидан, маблағлар ноқонуний йўл билан олинган бўлиш эҳтимоли катталиги. Иккинчидан эса, суд Грегуар Манжа ёлланган адвокат эмас, давлат томонидан тайинланган адвокат эканлиги ва ушбу ишда унинг харажатлари ва маоши давлат томонидан қопланаётганини кўрсатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошида, Грегуар Манжа Зангиота туман аёллар колиниясида бўлиб Гулнора Каримова билан шахсан учрашган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар