«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 17:27
ЎЗO‘Z

Олий таълим муассасаларига қабул бўйича 7 та факт маълум қилинди

24 апр, 16:20 3 605 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий таълим муассасаларига қабул бўйича 7 та факт маълум қилинди Давлат хизматлари агентлиги олий таълими муассасаларига ўқишга кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларга ҳужжатлар қабули бўйича ўзига хос йўриқнома ишлаб чиқди.

1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш имконига эга.

2. Хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳамда олий таълим муассасалари махсус сиртқи таълим шаклларига ўқишга кириш учун абитуриентлар, шунингдек хорижий фуқаролар бевосита олий таълим муассасаси ўзига ҳужжат топширади.

3. Абитуриентлар уларнинг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъий назар, экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари марказига кеча-ю кундуз мурожаат қилиши мумкин.

4. Олдинги ўқув йиллари битирувчилари май ойидан июнь ойининг ярмигача ҳужжат топширишлари мумкин.
Жорий ўқув йили битирувчилари эса июнь ойининг иккинчи ярмидан июль ойининг охирига қадар топшириш имконига эга.

5. Давлат хизматлари марказига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:
- фуқаролик паспорти (мавжуд бўлмаса ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини кўрсатган ҳолда маълумотнома);
- паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

6. Абитуриент бир вақтнинг ўзида ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлаши мумкин. Бир нечта олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлашда имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.

7. Абитуриент имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқув йили бошлангунга қадар тақдим этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 0
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 0
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 66
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 44
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 0
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 0
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 9
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 15
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 203
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 290
  • Бўлимлар