«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:17
ЎЗO‘Z

Қарздор энди жиноий жазога тортилади

23 апр, 13:48 4 865 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қарздор энди жиноий жазога тортилади Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2014 йил 10 март кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Нажмиев томонидан ундирувчи Ф. Нурматованинг фойдасига 3 нафар фарзандларининг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган эди.

Бироқ, алимент пуллари қарздор Х.Нажмиев томонидан қасддан тўлаб берилмади. Шу сабабли Самарқанд шаҳар маъмурий судининг 2018 йил 3 октябрдаги қарори билан қарздорга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро Х.Нажмиев маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, қасддан вояга етмаган 3 нафар фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиши оқибатида ҳозирги кунга келиб қарздорлиги 48 млн. 610 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Х.Нажмиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар