«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:09
ЎЗO‘Z

Навоийга зиёратга келган самарқандлик оила ЙТҲга учради (фото)

15 апр, 18:14 5 449 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоийга зиёратга келган самарқандлик оила ЙТҲга учради (фото) Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати
12 апрель куни Нур чашмасини зиёрат қилиш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан йўлга чиққан Ҳ.Ҳ. бошқарувидаги Nexia йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар берди.

Ҳодиса Навоий вилоятининг Нурота шаҳрига кираверишда Деҳибаланд қишлоғидан ўтиб йўлнинг хавфли бурилиш қисмида содир бўлди. ЙТҲ туфайли автомобиль ағдарилиб кетди. Машина салонида ҳайдовчидан ташқари унинг онаси, рафиқаси, икки қизи ва бир жияни бўлган.

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати
Ҳайдовчининг онаси 1960 йилда туғилган М.У. вафот этган. Нурота тумани СТЭнинг бирламчи хулосасига кўра, М.У.нинг вафотига бош мия очиқ оғир шикастланиши оқибатида асос суягининг синиши, биринчи бўйин умуртқасининг синиши, мия тўқималарига қон қуйилиши, юқори ва пастки жағ суягининг синиши каби ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлган. Ҳ.Ҳ.нинг рафиқаси, қизлари ва жияни шифохонага тушган.

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати
Туман ЙҲХ бўлими ходимлари томонидан Автокарвон кўринишидаги тарғибот гуруҳи ушбу автомашинани 3 соат давомида туман кўчалари бўйлаб айлантириб, аҳоли гавжум нуқталарда тарғибот ишлари амалга оширилди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар