«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:57
ЎЗO‘Z

Ҳукумат қарори: Ўзбекистон қатор ер майдонлари ер солиғидан озод этилди

12 апр, 13:03 3 872 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳукумат қарори: Ўзбекистон қатор ер майдонлари ер солиғидан озод этилди Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори (297-сон, 11.04.2019) қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм каналида ёзилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида 88 минг 123 гектар қамишзор майдони бўлиб, 475 минг 864 тонна қамиш етиштирилади.

Қарорга мувофиқ, мазкур ҳудудлардаги кичик саноат зоналарида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади.

Бунда қамишларнинг ўриб олиниши натижасида атроф-муҳитга, ҳайвонот оламига, кўчиб юрувчи қушларга зарар етказмайдиган тарздаги саноат усулида фойдаланилиши мумкин бўлган қамишзорлар майдонлари реестри шакллантирилади.

Мазкур қамишзорлар реестри асосида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун инвесторлар жалб этилади.

Қарорга кўра республикада 2019 йилда 60 минг куб.м, 2020 йилда 190 минг куб.м ҳамда 2021 йилда 330 минг куб.м ёғоч қириндили плиталар (ДСП) ва уларнинг муқобил турлари ишлаб чиқарилади.

2022 йил 1 январгача ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар олиб кирадиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан озод этилди.

Вилоят ҳокимларига тадбиркорларга терак ва павлония экиш учун балл бонитети паст ерларни ажратиш вазифаси юкланди.

Ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача терак, павловния ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари учун ер солиғи тўламайди.

Қонунчиликка мувофиқ, ёғоч-пайраха плиталар ва ёғочдан ясалган шунга ўхшаш плиталар ёки қатрон ёки бошқа органик боғловчи моддалар шимдирилган ёки шимдирилмаган бошқа ёғочсимон материалларни олиб кирувчи юридик шахслар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган эди. 2019 йил 1 майдан мазкур имтиёз бекор қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 67
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар