«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:14
ЎЗO‘Z

Бозорларда гўшт ва сут нархининг барқарорлигини таъминлаш чоралари белгиланди

30 мар, 09:40 3 631 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бозорларда гўшт ва сут нархининг барқарорлигини таъминлаш чоралари белгиланди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қарор билан қўмита ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

Қўмита раиси Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади. «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори лавозимига кўра қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Қўмита раиси бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўзнаслчилик» ва «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат корхоналари «Ўзбекчорванасл» агентлиги таркибига ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, чорва молларини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.
Самарқанд ветеринария медицина институтининг Тошкент филиали ташкил этилади.

Гўшт ва сут нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир туманда камида иккитадан қуйидагилар ташкил этилади:
- қорамолларни бўрдоқига боқишга ихтисослашган корхоналар;
- сут йўналишидаги корхоналар.

Қарор билан 2019—2021 йилларда чорва моллари сони, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Мазкур кўрсаткичларга мувофиқ республикада 2021 йилга келиб 13 минг 825 бош чорва моллари, 3 миллион 646 минг 300 тонна гўшт ҳамда 11 миллион 882 минг 500 тонна сут ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 0
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар