«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:43
ЎЗO‘Z

11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги касб малакаси дипломи берилади

29 мар, 00:20 4 576 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги касб малакаси дипломи берилади Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида “Умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларига касб малакаси дипломини бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Халқ таълими вазирининг буйруқ лойиҳаси жойлаштирилди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан тайёрланган.

Ушбу буйруққа асосан 11-синф битирувчиларининг Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида малака талабларини бажарган ўқув-дастурларида белгиланган билимларни ўзлаштирган ўқувчиларга давлат намунасидаги касб малакаси дипломи берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасини муваффақиятли тамомлаган битирувчига меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи оддий ёки аъло даражали касб малакаси дипломи берилади ҳамда мазкур диплом битирувчининг қайси ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари касб-ҳунар ўрганишидан қатъий назар ўзи таълим олаётган умумий ўрта таълими мактаби директори томонидан берилиши белгиланган.

Умумий ўрта таълим муассасалари 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари:
• ўқувчиларга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касб-ҳунар ўргатиш;
• шу касб бўйича ижодий фикрлайдиган, ташкилотчилик ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлган шахсни тарбиялаш;
• ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар танлашда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар