«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:04
ЎЗO‘Z

Ўқимишли келин

21 мар, 23:50 8 065 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўқимишли келин Кўп қаватли уйда яшайдиганлар жуда яхши билишади, қўшнининг уйидан сал баланд овоз чиқса ҳам барчага эшитилади. Айниқса, келин туширган хонадонларда. Сабаби, барчанинг диққат эътибори янги келин келган уйга қаратилади.

Икки йил олдин ён қўшнимиз келин олди. Олий маълумотли, яхши жойда ишлайдиган қиз. Тўйдан сўнг келинлик вазифаларини бажарар, сўнгра ишга кетиб, тушдан сўнг қайтарди. Ҳар куни тонгда туриб йўлакни супуриб, ювиб қўярди. Қўни-қўшнилар билан ҳам танишиб олган. Ширинсўз, доим қўли кўксида, ўқимишли экани шундоққина билиниб турарди. Уйда ёши улуғлар борлиги учун келди-кетдили хонадон. Келин барчасига улгурарди, ҳам ишга, ҳам уй ишларига, ҳам меҳмон кутишга. Бу орада магистратурага ҳам киришга улгурганди. Лекин бора-бора унинг ишлаши уйдагиларга ёқмай қолди. Ҳар куни эрталаб боласини онасига ташлаб, тушгача ўқишга борарди. Бир куни келин кўринмай қолди.

Қўшниларнинг бир йиғинида бувиси «Келинни кеткизиб юбордик, бизга ўқимишли келин керак эмас. Набирамга ўқимаган, уйдаги ишларни қилиб ўтирадиган келин олиб бераман. Уйимизга меҳмонлар кўп келишади. Келин ўқишда вақти мен чой дамлайманми? Қизларим бунга ҳеч қачон йўл қўйишмайди. Ахир, мен қайнонаман, келинга хизматкор эмас», деди. Ахир, гулдек бола бор-ку, десак, болани бошқасиям туғиб бера олади, дейди. Тўғриси, ҳеч нима деёлмай қолдик. Шундай ёши улуғ онахондан бундай гапни кутмагандик. Наҳотки, келин уйда йўқлигида бир чойнак чой дамлаш ҳам малол келса?!

Яқинда ўша келин билан кўришиб қолдим. «Болам учун қайтаман, дедим, лекин эримнинг уйидагилари ўқишимни, ишимни ташлашимни талаб қилишди», дейди. Эри эса уйимдагилар нима деса, шу дебди. Наҳотки, иш ёки ўқиш бир ­оилани бузишга арзиса. Оиланинг катталари тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, ажраштириб юбораверса, тирик етимлар уволига қолишмасмикан?
Умидахон ТИЛАВБЕКОВА




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 56
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 299
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 93
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 103
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар