«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:31
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда баъзи авторақамларни ҳам онлайн аукцион орқали сотиш таклиф қилинмоқда

14 мар, 17:07 4 226 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда баъзи авторақамларни ҳам онлайн аукцион орқали сотиш таклиф қилинмоқда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда баъзи авторақамларни онлайн аукцион орқали сотиш тўғрисида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда барча соҳалар сингари йўл ҳаракат хавфсизлиги соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

“Хусусан, авторақамлар онлайн аукциони орқали “чиройли рақамлар” савдосининг йўлга қўйилиши бу соҳада коррупция ва таниш-билишчилик каби салбий ҳолатларни сезиларли даражада пасайтирди. Ҳозирда аукцион савдолари орқали давлат бюджетига тушган маблағлар халқимиз фаровонлиги учун йўналтирилмоқда. Бироқ баъзи “кўзгусимон рақамлар” (масалан, 717, 727, 747, 515, 171, 212, 383, 818 ва бошқалар) нима учундир аукцион савдоларига жойлаштирилмайди. Мазкур рақамлар ҳам ўзига хос қийматга эга бўлиб, кўзга ёқадиган, чиройли рақамлар сирасига киради”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Билдирилишича, бундай рақамларга талаб жуда юқори бўлиб, уларнинг эскича берилиши турли коррупцион ҳолатларга олиб келяпти. Чет элларда бундай рақамлар ҳам очиқ аукцион орқали сотилади.

“Аҳолининг бундай рақамларга бўлган юқори талабини инобатга олган ҳолда, уларни тахминан 1 млн. сўмдан бошланғич нарх билан аукционга қўйиш (маълумот учун, 066 ва 220 каби рақамларнинг бошланғич баҳоси 2 млн. сўмдан ортиқни ташкил қилади) фойдадан холи бўлмайди. Бу орқали биз фуқароларда чиройли рақамларни олишда қандайдир ноқонуний усуллар эмас, қонуний тарзда қўлга киритиш имкони яратиларди. Шу сабабли мазкур турдаги авторақамларни ҳам онлайн аукцион орқали сотишни таклиф қиламан”, - дейилади мурожаатда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар