«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

Самарқанд вилояти бош архитектори ишдан олинди

04 мар, 19:35 5 005 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд вилояти бош архитектори ишдан олинди Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бош архитектори Норқул Саидович Содиқов ишдан олинган.
Kun.uz нашри маълум қилишича, у ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Қайд этиш керакки, Норқул Содиқов Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Кейинги вақтларда Самарқанд вилоятида қурилиш соҳасида қатор муаммолар кузатилмоқда. Хусусан, вилоятнинг собиқ бош ҳокими Туробжон Жўраев ўтган йилнинг ёзида қурилиш компанияларидан катта миқдорда пора олишда гумон қилиниб қўлга олинганди. Унинг қўлга олиниши ортидан вилоятдаги 28та қурилиш компанияси раҳбарлари ҳам ушланди.

Жорий йилнинг февралида Самарқандда йирик тадбиркор Умар Ражабов ва унинг ўғли Руслан Ражабов қамоққа олинди. Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан «Afrosiyob Xosiyat Begim Makoni» МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси, 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Кейинроқ Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳокимликдаги қурилиш ишлари билан боғлиқ йиғилиш ўтказиб, соҳа «коррупцияга ботгани» ҳақида гапирди.

«Қурилишдаги пинҳона келишувлар, ҳужжатлардаги сохталиклар, тендер танловлари ёпиқлиги соҳадаги қонун бузилишлари ҳамда коррупцияга йўл очган. Айниқса, қадимий шаҳардаги айрим тарихий мерос объектларига зарар етган. Бу ҳолат UNESCO маъмуриятининг эътирозига сабаб бўлган», — деганди вилоят ҳокими.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 0
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 59
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 32
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 557
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 0
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 0
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 2
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 25
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 31
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 22
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 10
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 101
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 62
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 84
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 218
  • Бўлимлар