«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 11:36
ЎЗO‘Z

Ногирон боладан сабоқ...

02 мар, 23:53 4 777 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ногирон боладан сабоқ... Йўлда кетаётиб машаққат билан юраётган болага кўзим тушди. Қўлтиқтаёққа суянган, гавдасини тутолмай чапга-ўнга чайқаларди. Ўн уч-ўн тўрт ёшлар чамасида эди. Болага тикилиб қолгандим, тўсатдан ерга йиқилиб тушди. Югургилаб ёнига бориб, турғизишга уриндим.

Сассиз йиғларди.
– Иншаа Аллоҳ, бирор еринг оғримагандир,- дедим. – Бўлиб туради, хафа бўлма, болам.
– Хафа бўлмаяпман,- деди.- Аслида кўп ҳам хафа бўлавермайман.
– Лекин нега йиғлаяпсан? –дея сўрадим.
– Қўлим оғриди,- деди.- Шунинг учун кўзимдан ёш чиқиб кетди.
Қараб қўяй деб, кўйлагини сидирдим. Чап қўли билагидан кесилган эди. Шунинг учун бир қўлтиқтаёғини яхши тутолмасди.

Ўрнидан қўзғалиб:
– Кунда бир неча марта йиқилишга одатландим,- деди. – Ўтган йили йиқлиб тушганимда қўлим машина остида қолиб кетганди.
Сўз тополмай қийналдим. Тасалли бериш учун:
– Ўкинма!- дедим.- Бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди.

Юзимга тикилган кўйи:
– Ўкинмайман,- дея жилмайди. – Аслида мен кўп хафа бўлмайман. Ўксинмайман.
– Бироз олдин ҳам шундай дединг,- дедим. – Нега бунақа деяпсан?

Қалтираётган гавдасини тик тутишга уриниб:
– Чунки мен Аллоҳга ишонаман,- деди.- Унга ишонганлар гўзал вужудли, соғлом бўлмайдиларми? ..
Бу гал индамай қолдим. Бир сўз айтолмасдим...

Табассум билан миннатдорчилик билдириб, ёнимдан узоқлашди...
Қаҳрамон боланинг ортидан қараб “Ажабо, қай биримиз бахтиёр эканмиз?..” дея ўйга ботиб қолдим...
Жунайд Суави
Умида Адизова таржимаси

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 0
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 127
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 0
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 0
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 0
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 0
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 463
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 135
  • Бўлимлар