«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ҳарбийлари тоғда қатор мураккаб машқларни бажарди (фото, видео)

02 мар, 17:39 4 401 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ҳарбийлари тоғда қатор мураккаб машқларни бажарди (фото, видео) Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув машқлари марказида навбатдаги 45 кунлик ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилди. Йиғиннинг 70-80 фоизи амалий машғулотлардан иборат бўлиб, ўта мураккаб машқлар реал вазиятларга яқинлаштирилган ҳолда олиб борилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Об-ҳаво инжиқликлари Угом-Чотқол тоғ тизмасида ўтказилган амалий машқларга яна ҳам ноқулай ҳолатларни келтирди. Кундузи ҳарорат 4-6 даража совуқ, тунги пайтларда эса 20 градусгача пасайди. Ана шундай об-ҳаво шароити, бунинг устига тиззадан ошадиган қорда ҳаракатланиш ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини текшириш учун жиддий синовга айланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар чанғи ва отиш тайёргарлиги, тоғли ҳудудда дарё, жарлик, қоялар ва шу каби тўсиқлардан ошиб ўтишда бир қатор усул ва услублардан фойдаланишди. Йиғин давомида улар табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқини бажарди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Денгиз сатҳидан 2500-3000 метр баландликдаги тоғ чўққиларида шартли қуролланган жангарилар гуруҳини аниқлаш ва йўқ қилиш мавзусида тактик ўқувлари ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ушбу машғулотлар бўлинмалар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ўта мураккаб вазиятларда яшовчанлик кўникмалари ҳамда жанговар шайлигини мунтазам ошириб боришга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати






Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 323
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 100
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар