«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:40
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида ишлаб чиқарилган "қалбаки пул"ни ўтказишга уринганлар ушланди

28 фев, 19:44 5 578 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида ишлаб чиқарилган "қалбаки пул"ни ўтказишга уринганлар ушланди Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман судининг 2019 йил 30 январдаги ҳукми билан Ш.Н., Ч.Б. ва Д.У. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан, яъни қалбаки пул ўтказганлиги учун айбдор деб топилди.

ЎзА’нинг ёзишича, сурхондарёлик уч нафар шахс – Ш.Н., Ч.Б. ва Д.У. ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўтказиш мақсадида ясалган 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни Сурхондарё вилояти ҳудудидаги бозорлар, савдо объектлари ва бошқа жойларда ўтказиш мақсадини кўзлайди. Улар 2018 йил 13 сентябрь куни, соат тахминан 10:30ларда Қизириқ тумани “Обод юрт” маҳалласида жойлашган мол бозорида Д.П.дан бир бош сигирни 5 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пул эвазига сотиб оладилар. Д.П.да шубҳа уйғотганлиги сабабли, бу ҳақида ИИБга ходимларига мурожаат қилган ва қонунбузарлар қўлга олинган.

Судда аниқланган ҳолатларга кўра, ушбу пул маблағлари Тошкент вилоятида ишлаб чиқарилган (бу ҳолат юзасидан алоҳида жиноят иши мавжуд).
Суд судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳукм чиқарди.

Жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида эътироф этилган 184 дона 50 минг сўмлик қалбаки купюралар йўқ қилиниши белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар