«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 16:46
ЎЗO‘Z

ДХХ Қашқадарёда ўтказган тезкор тадбирда 30 минг дона «Трамадол» аниқланди

23 фев, 23:15 4 933 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ Қашқадарёда ўтказган тезкор тадбирда 30 минг дона «Трамадол» аниқланди 2018 йилнинг 27 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ “Трамадол”, “Баклосан” каби бир нечта психофаол препаратлар гиёҳванд моддалар ва психотроп воситалар рўйхатига киритилди. Ва айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан уларнинг ноқонуний айланишига қарши жиддий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

ЎзА’нинг ёзишича, Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида “Тошкент-Денов” йўналишида ҳаракатланиб келаётган А.Р. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги “Умакай” постида тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида 30 минг дона “Трамадол” таблеткаси борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситасини фуқаро Б.К. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган “Кўҳинур" тўйхонаси олдида Э. исмли аёлдан 34 миллион 500 минг сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 15 миллион сўмини беради ва юкни А.Р.га топширади. Ҳайдовчи А.Р. эса уни Сурхондарё вилоятига етказиб бериши керак бўлади.

Яна бир ҳолат. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳудудида Ж.Х. бошқарувидаги юк автомобили текшириб кўрилганда, унинг юкхонасида ҳам 30 минг дона “Трамадол” борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳрида туғилган Қ.П. исмли шахс Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида туғилган О.Х.га 57 миллион сўмга сотган. Шундан сўнг, у ушбу воситаларни А.Ж.га беради. А. эса уларни юк сумкасига жойлаштириб, Сурхондарё вилоятига кетаётган ҳайдовчи Ж.Х.га топширади ва Денов туманида акаси А.Ж. олишини айтади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 0
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 24
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 23
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 59
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 73
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 70
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 80
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 41
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 286
  • Бўлимлар