«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 12:23
ЎЗO‘Z

Прокуратура Самарқанддаги «Умар» қурилиш компанияси раҳбари иши бўйича маълумот берди

14 фев, 21:10 5 708 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Прокуратура Самарқанддаги «Умар» қурилиш компанияси раҳбари иши бўйича маълумот берди 13 февраль куни Самарқандда йирик тадбиркор Умар Ражабов ва унинг ўғли Руслан Ражабов қамоққа олингани тўғрисида хабар берилганди. Бугун, 14 февраль куни Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан мазкур тергов иши доирасида дастлабки маълумот берилди. Гарчи, маълумотда тадбиркорнинг ёки унинг ўғлининг исм-шарифи расман тилга олинмаган бўлса-да, тарқалган хабарлар, ташкилотлар номи ва фаолият турига кўра айнан мана шу мавзуда гап кетаётганини англаш мумкин.

«Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан «Afrosiyob Xosiyat Begim Makoni» МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси, 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, О.Р. «Afrosiyob Xosiyat Begim Makoni» МЧЖни таъсис этиб, норасмий равишда бошқариб келиб, Ф.Ф., Ш.А., Р.Р. ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, жамиятга Самарқанд шаҳрининг тегишли қисмларида кўп қаватли уй-жой қуриш учун рухсат берилмаган бўлса-да, фуқаролар Н.К., Ч.А., Р.А. кўрсатилган манзилга кўп қаватли уй-жой қуришини айтиб, уларни алдаб, фирибгарлик йўли билан 900 млн. сўмдан ортиқ нақд пул маблағини қўлга киритган.

11.02.2019 йилда О.Р., Р.Р., Ф.Ф. ва Ш.А. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
13.02.2019 йилда О.Р., Р.Р., Ф.Ф. ва Ш.А.га ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида, 189-моддасида, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида ва 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда», - дейилади расмий маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, «Умар» компанияси 2016 йилда Самарқанднинг Мироншоҳ кўчасида кўп қаватли уй қурилишини бошлаганди. 2018 йилнинг июнида ЮНЕСКО бу қурилишга эътироз билдирган, ўз навбатида Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ҳам уй бузилиши тўғрисида қарор чиқарганди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, «Afrosiyob Xosiyat Begim Makoni» ширкатига Самарқанд шаҳрининг аввалги ҳокими Воҳид Санақулович Раҳимов томонидан имзо чекилган (у 2017 йилнинг августида ишдан олинган) қарор билан Мироншоҳ кўчасида 2 қаватли савдо маркази қуришга рухсат берилган. Аммо тадбиркор бу ҳудудда 7 қаватли уй қуришни бошлаган. 2018 йилнинг июнида Самарқанд шаҳрининг ҳозирги ҳокими Фурқат Раҳимов қарорига асосан бинони бузиш ишлари бошлангач, бинодаги уйлар учун аввалдан буюртма қилиб, ҳақ тўлаб қўйган мижозлар пулларни қайтаришни талаб қила бошлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 216
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 180
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 241
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 55
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 255
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 0
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 6
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 12
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 20
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 169
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 45
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 293
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 241
  • Бўлимлар