«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:23
ЎЗO‘Z

Самарқандда йирик тадбиркор Умар Ражабов ва унинг укаси қўлга олинди...

13 фев, 23:20 9 565 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда йирик тадбиркор Умар Ражабов ва унинг укаси қўлга олинди... Самарқанд шаҳрида кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган, 1990-йилларда «Умарбанк» хусусий тижорат банкига асос солган, кейинги йилларда «Умар» қурилиш компаниясига раҳбарлик қилган йирик тадбиркор Умар Ражабов қўлга олинди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, Умар Ражабов билан бирга унинг ўғли Русланбек Ражабов ҳамда компания таркибидаги иккита қурилиш фирмасининг раҳбарлари Шавкат Облоқулов ва Файзулло Файзиев Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ҳозирча расмий маълумот бермади. Шунингдек, вилоят ИИБда ҳам бу ҳақда расмий маълумот йўқ.

Манбанинг маълум қилишича, «Умар» компанияси томонидан қурилган уйлар Самарқанднинг тарихий қисмида, ЮНЕСКО муҳофазасидаги ҳудудда жойлашгани туфайли бузилиши бошлангач, бу уйларга олдиндан буюртма берганлар пулларини қайтаришни талаб қила бошлаган. Умар Ражабов ва унинг ходимлари ана шундай шикоят хатлари асосида қўлга олинган ҳамда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, «Умар» компанияси 2016 йилда Самарқанднинг Мироншоҳ кўчасида кўп қаватли уй қурилишини бошлаганди. 2018 йилнинг июнида ЮНЕСКО бу қурилишга эътироз билдирган, ўз навбатида Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ҳам уй бузилиши тўғрисида қарор чиқарганди.
Ҳокимлик маълумотига кўра, тадбиркорга Самарқанд шаҳрининг аввалги ҳокими Воҳид Санақулович Раҳимов томонидан имзо чекилган (у 2017 йилнинг августида ишдан олинган) қарор билан Мироншоҳ кўчасида 2 қаватли савдо маркази қуришга рухсат берилган. Аммо тадбиркор бу ҳудудда 7 қаватли уй қуришни бошлаган. 2018 йилнинг июнида Самарқанд шаҳрининг ҳозирги ҳокими Фурқат Раҳимов қарорига асосан бинони бузиш ишлари бошлангач, бинодаги уйлар учун аввалдан буюртма қилиб, ҳақ тўлаб қўйган мижозлар пулларни қайтаришни талаб қила бошлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар